26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Машҳур полвон хотирасига бағишланди

Туркистонда Буюк Даштнинг паҳлавони Қажимуқан Мунайтпасов таваллудининг 150 йиллигига бағишланган халқаро турнир якунига етди.

Юксак савияда ўтказилган ушбу кураш мусобақада 74 килограмм вазн тоифасида шимкентлик Жумажан Қўжамбеков бош совринни қўлга киритган бўлса, унинг ҳамюрти Нурдаулет Бақтибайули кумуш медалга сазовор бўлди. Ақмўлалик Рамазон Қуандиқов ва Қарағанди вилояти вакили Алмас Махажанов иккита бронза медалини қўлга киритишди.
82 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар жанги ҳам қизғин ўтди. Унда туркистонлик машҳур полвон Дидар Хамза ғолиб бўлди. Қарағанди вилояти вакили Мухит Қарғабай кумуш медални қўлга киритган бўлса, алматилик Амангелди Тулемисов ва ўзбекистонлик Сарвар Шомуродов учинчи ўринни эгаллашди.
Жамбил вилояти фахри Ғалимжан Қирқбай барча рақибларини мағлуб этиб, Қажимуқан турнирининг “туя полвони”га айланди. Шу тариқа у бош соврин – янги автомобиль соҳиби бўлди.
Турнирнинг ғолиб ва ​​совриндорларини Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Алимжан Қуртаев ҳамда Туркистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қанат Жўлдиқараев, шунингдек, “Қозоғистон барси” республика мусобақасининг уч карра совриндори Бейбит Истибаев тақдирлашди.
 Шундай қилиб, туркистонликлар қозоқ курашининг буюк полвони Қажимуқан Мунайтпасовнинг юбилейини кенг нишонлаб, қозоқ курашининг мавқеини яна бир бор юксалтиришга муваффақ бўлишишди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-30, 02:52 100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.