26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш боксчилар осиё чемпионатидан 8та олтин медаль билан қайтишди

Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси таркибида Туркистон вилоятининг ёш боксчилари юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. 

Энг яхши боксчилар йиғилган чемпионатда маҳаллий боксчилар юксак даражадаги тайёргарликларини намойиш этишиб, ажойиб натижаларга эришдилар. Улардан вилоятимиз спортчилари саккизта олтин медални қўлга киритди. Жумладан, 60 кг. вазнда Нурислам Қалдибек, 67 кг. вазнда Бахтиёр Анорбоев ва 75 кг. вазнда Аман Қўнисбеков рақибларини мағлубиятга учратиб, чемпион бўлишди. Қизлар орасида 63 кг. вазнда Аружан Жанабаева ва 75 кг. вазндаги  Шуғила Налибай ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, олтин медални қўлга киритишди. 

2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда ҳам туркистонлик боксчилар яхши натижа кўрсатди. 67 кг. вазнда Султан Турдали ва 54 кг. вазнда Алдияр Бахадур рақиблари устидан ғалаба қозониб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Қизлар орасида 48 кг. вазн тоифасида жанг қилган Айим Танкибаева ҳам олтин медални қўлга киритди.

Ажойиб натижа кўрсатган барча спортчилар “Түркістан – кәсіпқой бокс клубы” ҳамда Вилоят олий спорт мактаби ва 3-сонли вилоят олимпия спорт мактабларининг спортчиларидир. Бу муваффақиятга шахсий мураббийлари – Ўлжас Ўразалиев, Бўлат Қасқаев ва Қанатбек Чағатаевларнинг тинимсиз меҳнати ва касбий маҳоратлари туфайли эришдилар. 

Таъкидлаш жоизки, чемпионат ғолиблари Халқаро бокс федерацияси томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди. Биринчи ўрин ғолибларига – 1000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин ғолибларига – 500 ҳамда учинчи ўрин ғолибларига – 250 АҚШ доллари топширилди.

2025-05-27, 20:01 51
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.