26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''ALAMAN SPORTS 2021'' киберспорт финали ўтди

Туркистон шаҳрида “Alaman sports 2021” киберспорт турнири иккинчи мавсумининг финали ўтди.
Унда Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай иштирок этиб, вилоятимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг ижодини ривожлантиришга имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.
Сўнгги йилларда ёшлар орасида оммалашиб бораётган киберспортга қизиқиш кучли. Ҳатто, халқаро мусобақалар ўтказилмоқда. Туркистондаги финал босқичи ҳам юксак даражада уюштирилди.  
Умумий мукофот жамғармаси 4 миллион тенгени ташкил қилдиган мусобақалар натижасига кўра, Дмитрий Ли (Tekken 7), Алмат Тўлеуғалиев (StarCraft II), Абилайхан Ахметов (PES 2021) биринчи ўринни эгаллади. PUBG йўналиши бўйича 1-ўрин Акежан Балташев, Ермек Тўребеков, Жанибек Ўмаров ва Артур Инжаковдан иборат гуруҳга насиб қилди.
Мусобақа  давомида  “Alaman sports 2021” LAN-финали меҳмонлари тўртта ўйин-соғломлаштириш марказларини оралаб, киберспортнинг сир-асрорлари билан танишишди. Тилак билдирувчилар PlayStation ўйинини бепул ўйнаш имкониятига эга бўлишди. Ўйинчилар ва шарҳловчилар учун жиҳозланган “кибер-ўтов” ва қозоқ миллий либосидаги аниматорлар тадбирга ўзгача тус берди.
“Конгресс Холл” биносида киберспорт мактаб лигасини ташкил қилиш юзасидан меморандум имзоланди. “Qazaq Cybersports Federation” президенти Қуанишбек Есекеев, “Urpaq Endowment” хайрия кенгаши раиси Ерулан Қусайинов ва “Bilim Media Group” директори Рауан Кенжеханули ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишиб олишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-11-30, 03:08 120
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.