26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўнгиллилар ҳам осойишталикни таъминламоқда

Фавқулодда вазиятнинг биринчи куниданоқ минтақада жамоат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган Туркистон вилоятининг кўнгиллилари ишга киришди. 700 нафардан зиёд  тинчлик тарафдорлари бўлган йигит-қизлар билан минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев учрашиб, уларга миннатдорчилик билдирди.
– Мамлакатда содир бўлаётган тартибсизлик даврида сабрли бўлиб, эл тинчлигини ўйлаган ҳар бир фуқарога миннатдорчилик билдираман. Сизлар каби илк кунларданоқ юрт хавфсизлигини таъминлаш йўлида кечаю кундуз меҳнат қилаётган ички ишлар органларини қўллаб-қувватловчи ёшлар етарли экани қувонарли. Биз доим тинчлик, осойишталик йўлидан боришимиз керак. Вилоятимизда вазият барқарор. Бунинг асосий сабаби – халқимизнинг ватанпарварлик онгининг юксаклиги. Жойлардаги оқсоқолларнинг фаол меҳнати ва ўзингиз каби кўнгиллиларнинг ҳиссаси беқиёс бўлади. Хавф ҳали ҳам мавжуд. Фитначилар бўлиши мумкин. Фақат бирдамлигимиз билан биз бунга қарши тура олишимиз мумкин, – деди Ўмирзақ Шўкеев.
Туркистон ёшлари, жамоат фаоллари, таниқли спортчилар ва спорт мактаблари жамоалари ҳамда бошқа соҳа вакилларидан иборат “Халқ гвардияси” мамлакатимизда олиб борилаётган террорчиликка қарши операцияларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва бу масалани хотиржамлик билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Қозоғистонликлар давлатни террорчилардан ҳимоя қилиш учун аҳолини бирдамликка чақирди. Кўнгиллилар гуруҳларга бўлиниб, кун давомида полиция ходимлари билан бирга навбатчилик қила бошлади. Вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидаги кўнгиллилар вилоятлар ўртасидаги блок-постлардаги посбонларга иссиқ овқат тарқатмоқда.

Майсара САФАРОВА, 2022-01-11, 21:24 745
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.