26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Куйдиргидан эҳтиёт бўлинг!

Туркистон вилояти республикада куйдирги касаллиги хавфи юқори минтақалар қаторида.
Ўтган йили куйдирги дардига чалинишнинг 7 ҳолати рўйхатга олинган. Жорий йил ўта хавфли касалликнинг ҳозирча 1та ҳолати аниқланди. Ҳозирда лабораториявий таҳлиллар олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Туркистон вилоят санитария-эпидемиология бошқармаси маълум қилди.
Вилоятда қишлоқ хўжалиги ривожланган, чорвачилик билан шуғулланадиган хусусий хўжалик ва бирлашмалар сони етарли. Минтақада куйдиргига қарши 225та стационар пункт, 392та қорамол қабристонлари мавжуд. Хасталик асосан чорвадорларнинг жониворларни вақтида эмлатмагани, хасталанган молнинг гўштини мутахассис текширувисиз савдога чиқариши туфайли рўй беради.
Куйдиргининг асосий аломатлари: тана ҳарорат кўтарилиши; тери яраси; қонли ич кетиш; қусиш; ҳолсизлик.
Касаллик микроби жуда чидамли ва юз йиллар давомида тупроқда сақланиши мумкин. Инфекция одамдан одамга юқмайди. Жониворларни сўйиш ёки терисини қайта ишлаш вақтида юқиши мумкин.
Туркистон вилоят санитария-эпидемиология бошқармаси мутахассислари фуқароларни гўштни ветеринар рухсати бор расталардангина сотиб олишни маслаҳат беради. Шунингдек, чорвадорлар қатъий равишда молларини эмлатишлари зарур.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-04-09, 04:20 147
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.