26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийларга эҳтиром

Сайрам тумани Семей полигони фахрийлари кенгаши аъзоларининг учрашуви ўтди.

Қозоғистон Республикаси ҳукумати томонидан, Семей ядро полигони қатнашчилари ва Чернобиль атом электр станцияси офати оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ватандошларимиз сафи кун сайин камайиб бормоқда. Шу сабабли уларнинг даражаси Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилди. Тумандаги 93-сонли Абилайхан номли, 7-сонли Бобур номли ўрта мактабларда келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларда ватанга меҳр-муҳаббат уйғотиш мақсадида улар билан учрашув ўтказилди, кўргазмалар тайёрланиб, кинофильмлар намойиш этилди.
Мазкур тадбирда туман фахрийлар кенгашининг раиси Алибек Байназар, Сайрам туман маслаҳати депутати Улдана Ўразбаева, Оқсувкент қишлоғи ҳокими Абдуманап Бурбеков, жамоат кенгаши раиси Амангелди Қабылбеков, Сейдуали Темирбаев, Жамоат тотувлиги ДКК-нинг Сайрам тумани бўлими раҳбари Базарбай Айтбаев, туман Семей полигони фахрийлари кенгаши раиси Маҳаммаджон Ирисметов ва бошқалар иштирок этишди. Ташкилот раҳбарлари Маҳаммаджон Ирисметов ва фахрийларга соғлик-омонлик тилашди.
Сайрам тумани бўйича бугунги кунда 300дан зиёд Семей ядро полигони фахрийлари истиқомат қилса, уларнинг 150 нафари имконияти чекланганлар.

Гулнар НУРТАНОВА, Сайрам тумани маслаҳатининг депутати, “AMANAT” партияси фракциясининг аъзоси, 2022-05-18, 04:51 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.