26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Келесда ўтган тантана

Ватан ҳимоячилари куни ва Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Келес туманида «Авлодлар унутмаган Буюк Ғалаба» мавзуида тантанали тадбир ўтди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев миллат тақдири учун жонини фидо қилган қаҳрамонларга нисбатан ҳурмат ва миннатдорлик ҳисси абадий қадрият эканини алоҳида таъкидлаб келмоқда. Президент ташаббуси билан юртимизда фахрийларга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг жасоратини тарғиб қилиш давлат даражасида тизимли равишда амалга оширилмоқда. Мазкур тадбир ҳам ана шу эзгу сиёсатнинг ёрқин ифодасидир.

Тадбирдан мақсад – миллат озодлиги йўлида жонини фидо этган қаҳрамонлар номини абадийлаштириш, уларнинг сўнмас жасоратини ёш авлод қалбига сингдириш ва Ватанга бўлган муҳаббатни ошириш эди.

Байрам тантанаси Келес тумани марказидаги “Ғалаба боғи”да бошланиб, унда иштирок этган туман ҳокими Жанибек Ағибаев, «AMANAT» партиясининг Келес туман бўлими ижроия котиби Ерлан Ахметов, ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигига қарашли меҳнатни муҳофазалаш илмий-тадқиқот институтининг Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳри филиали директори Фахриддин Қоратоев, меҳнат фахрийлари ва жамоат фаоллари «Номаълум аскар» ёдгорлигига гулчамбар қўйиб, жангчиларнинг муқаддас руҳларига эҳтиром кўрсатдилар.

Тантанали тадбир А. Кенжеев номидаги Маданият уйида давом этди. Туман ҳокими Ж. Ағибаев барчани Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, аждодларимизнинг улуғ жасорати ва бугунги осуда кунларнинг қадрига алоҳида тўхталди. У Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари ва фахрийларининг сўнмас жасорати – Мангу элнинг маънавий таянчи эканини таъкидлади. Шунингдек, кекса авлоднинг бебаҳо мероси – бугунги ёш авлод учун сўнмас ибрат эканини алоҳида қайд этди.

Байрам тадбири давомида туман мактаблари ўқувчилари ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги чиқишларини намойиш қилиб, қалбларни тўлқинлантирган саҳна кўринишлари ва адабий композициялар тақдим этдилар. Ҳарбий мавзудаги қўшиқлар ва саҳна кўринишлари томошабинлар қалбида ватанпарварлик ҳиссини уйғотди.

Тадбирда иштирок этган Ф. Қоратоев Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги халқимиз учун тарихий ва тақдирий аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, қаҳрамон аждодларимизнинг жасорати – миллий бирлик, маънавий барқарорликнинг асоси, Буюк Ғалаба байрами эса нафақат ўтмишнинг, балки бугунги тинч ҳаётимиз ва мустақиллигимизнинг мустаҳкам пойдевори эканини алоҳида таъкидлади. 

Тадбир ватанпарварлик ҳиссини мустаҳкамлашга, шунингдек, ёш авлод қалбига эл-юртимизга муҳаббат туйғусини чуқур сингдиришга улкан ҳисса қўшди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-05-13, 19:50 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.