26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туман ҳокимлигининг фаолияти ижобий баҳоланди

Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни икки ярим баравар ошириш учун янги технологияларни жорий этиш зарур. Эски усуллар билан муваффақиятга эришиш мушкул. Сайрам тумани аҳолиси билан учрашувда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шундай деди. Вилоят раҳбари ҳисобот учрашуви аввалида “Абдуқаҳҳор” деҳқон хўжалигида бўлиб, картошка, бодринг экилган майдонларини кўздан кечирди. Ҳоким далада туман тадбиркорлари, ширкат раҳбарлари билан учрашиб, мурожаатларини тинглади. Шундан сўнг туман Дендробоғида Сайрам тумани аҳолиси билан учрашув ўтди. Жонли мулоқот чоғида минтақа раҳбари аҳолининг таклиф-мулоҳазаларини тинглаб, саволларга жавоб қайтарди.
Вилоят ҳокими ҚР Президентининг ташаббуси билан мамлакатимизда муҳим сиёсий ислоҳотлар юритилаётгани, Конституцияга ўзгартишлар киритиш юзасидан референдум ўтиши, сиёсий жараёнда ҳар бир фуқаро фаоллик кўрсатиши зарурлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг Мактубида 10та устувор ислоҳот йўналиши белгиланган. Куни кеча Президент республикамизнинг  ишбилармон  доиралар вакиллари билан учрашиб, муҳим масалалар ҳақида фикр юритди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. Бизга ҳам ушбу йўналишда кўрсатмалар берилди. Тадбиркорнинг фаолиятига тўсқинлик қилганларга қатъий чоралар кўрилади. Ушбу масала юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, солиқ ва бошқа орган вакиллари билан учрашиб, тегишли режалар тузамиз. Қисқаси, Президентнинг сиёсий ислоҳотларини халқимиз якдиллик билан қўлламоқда. Туркистон вилояти ташкил этилгандан буён барча соҳаларда барқарор ривожланиш кузатилмоқда. Сармоялар ҳажми 2,5 баравар ошди. Минтақада нефтни қайта ишлаш заводи, кўмирдан ёнилғи чиқарадиган завод, химия, фосфор саноатига йўналтирилган ишлаб чиқариш ўринлари очилади. Қишлоқ хўжалигида томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш, иссиқхоналарни кўпайтиришга устувор аҳамият берилмоқда. Шу мақсадда, семинарлар уюштирилиб, экин майдонидан йилига икки-уч марта ҳосил оладиган тадбиркорлар кўпайди, – деди Ў. Шўкеев.
Учрашувда Оқсувкент қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро кўп қаватли уйларда оқова тизимини йўлга қўйишни сўраса, маҳаллий депутат бир неча мактабни таъмирлаш масаласини кўтарди. Вилоят ҳокими қишлоқларда кўп қаватли уйлар қуриш, оқова тизимини тортиш жуда қимматга тушишини айтди. Шундай бўлишига қарамай, қишлоқдаги оқова масаласи эътиборда бўлишини таъкидлади. Мактабларни тубдан таъмирлаш бўйича тегишли бошқармага топшириқ берди. Қорамурт қишлоғи яқинидаги чиқиндихона масаласи назоратга олиниб, Оқбулоқда Маданият уйи барпо этилади. Дарёлардаги карьерлар масаласи ҳам қатъий назоратга олинади.   
Аҳоли билан учрашувда вилоят ҳокими “Парасат” фикр-мунозара клубининг фаолиятига ижобий баҳо берди. Ў. Шўкеев туман ҳокимлиги яхши иш юритаётганини алоҳида таъкидлади. Тадбиркорлик, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳамжиҳатликни сақлаш йўналишидаги ишларни давом эттиришни топширди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари бир гуруҳ фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-24, 04:16 122
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.