26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили

Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов раислигида мамлакат иқтисодиётини якка ҳокимликдан чиқариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтди.
 Йиғилишда Божхона иттифоқининг техник регламентларига мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи хусусий нефтни қайта ишлаш заводларидан солиқ имтиёзларини олиб ташлаш, бизнес субъектларига нефтни қайта ишлаш заводидаги инфратузилма иншоотларига кириш, нефть маҳсулотларини сақлашни тартибга солиш, шунингдек, нефть маҳсулотларини ташиш учун тарифларни пасайтириш каби масалалар юзасидан ҚР Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинди.
– Мамлакатни ислоҳ этиш ва замонавийлаштириш, тадрижий ривожланиш йўли асосида барпо этиладиган фуқаролик жамиятини шакллантириш қисқа муддатда иқтисодиётни барқарор тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворини яратишни таъминлади, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларига ишончли равишда қарши туриш, дунёдаги саноқли мамлакатлар қаторида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг юксак суръатларига эришиш имконини берди. Шунинг учун мамлакатимизга киритилаётган бевосита хорижий сармоялар оқими кескин ортиб бормоқда. Шубҳасиз, мазкур жараёнлар юртимизнинг жаҳон бизнес олами, дунё ҳамжамиятига дадил кириб бораётгани, дунё молия-банк институтлари республикамизга юксак ишонч билан қараётганидан далолат беради, – деди А. Смаилов. – Ушбу долзарб вазифаларнинг изчил ва тизимли ижроси юртимиздаги барқарор юксакиқтисодий ўсиш, аҳоли даромадларининг ортиб бориши, энг муҳими, турмушимиз фаровонлашувига хизмат қилмоқда.
Тадбирда, шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводида хавфсизлик тизимлари аудити, ишлаб чиқариш, сақлаш, экспорт қилиш ва бошқа технологик жараёнларни назорат қилиш, шунингдек, уларнинг ҳудудида суюлтирилган газни сақлаш паркларини барпо этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари «ҚазМұнайГаз» МК» ҲЖ, «Миллий ахборот технологиялари» ҲЖ ва бошқа корхоналар фаолиятига оид айрим масалаларни кўриб чиқди.
Муҳокама якунлари бўйича Бош вазир комиссияга тегишли қарор қабул қилишни топширди.

Рrimeminister.kz, 2022-06-02, 00:05 109
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.