26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркор ўқувчи

Ўрдабошилик 9-синф ўқувчиси Динмухамед Айбўлатули уйида қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш талаб этилаётган даврда ҳар ким ишбилармонлигини намоён этмаса, мақсадга эришиш мушкул.

Қўзиқорин етиштиришни ижтимоий тармоқлардан ўрганган Динмухамед тенгқурларидан меҳнатсеварлиги билан ажралиб туради. Фарзандининг тадбиркорликка иштиёқини пайқаган онаси уни Тўрткўл қишлоғида қўзиқорин етиштириш билан шуғулланадиган Қаршиға Арисбекқизининг олдига олиб борган. 37 йилдан буён шу иш билан шуғулланиб келаётган тажрибали тадбиркор Динмухамедга қўзиқорин етиштиришнинг сир-асрорларини эринмай ўргатди.

Ҳаддан ташқари қизиқувчанлиги натижасида Динмухамед биринчи ҳосилини 25 кунда йиғиштириб олди.

– Дастлаб 50 минг тенгега қўзиқорин уруғи, 10 минг тенгега минерал ўғит сотиб олдим. Сув, газ харажатларига 10 минг тенге сарфладим. Маҳсулотни 1000 тенгедан сотмоқдамиз, – деди ёш тадбиркор.

Ёш зироатшунос давлат томонидан қайтаримсиз грант олиш орқали ишини кенгайтириш ниятида.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-09, 20:49 162
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.