26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари: Туғруқхоналар талабга жавоб бермайди

Қозоғистондаги аксарият  туғруқхоналар халқаро андазаларга мос эмас. Уларнинг фаолиятини текшириш фақат текшириш ҳолатида қолаверади. Шу боис, оналар ва болалар ўлими ҳам ортаверади. Ушбу масалани кўтарган Давлат раҳбари Ҳукуматга тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш вазифасини топширди. 

–Мен перинаталь хизмати фаолиятини текшириш бўйича топшириқ бердим. Унинг хулосасига кўра, тегишли чоралар кўриш зарур. Аммо барча ишлар аудит даражасида тўхтаб қоляпти. Замонавий туғруқхоналарнинг аксарияти халқаро андазаларга мос эмас. Шунинг учун шошилинч чоралар кўриш ва бу муаммони ҳал қилиш даркор. Умуман олганда, соғликни сақлаш соҳасида кўплаб долзарб муаммолар мавжуд, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Шу билан бирга мамлакатда сурункали хасталиклар туфайли ўлим даражаси жуда юқори. Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлар билан таққослаган мамлакатимиздаги аҳвол жуда оғир.

“Тиббиёт соҳасига ажратилаётган маблағ миқдори кўпайганига қарамай, соҳадаги муаммолар ҳал этилмаяпти. Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими самарали бўлмади, аниқ натижа йўқ. Тахминан  уч миллион киши тиббий суғурталанмаган. Шу сабабли улар соғликни сақлаш хизматидан тўлиқ фойдалана олмайдилар. Ҳукумат стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин”, деди Давлат раҳбари Ҳукумат мажлисида.

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг айтишича, яна бир долзарб масала – соғликни сақлаш тизимини рақамлаштириш. Бу жуда секин амалга ошяпти. Умуман олганда, рақамлаштиришнинг ҳозирги даражаси шифокорлар ишини осонлаштирмаяпти. Соғликни сақлаш соҳасида 40дан зиёд ахборот тизимлари ишлайди. Ҳар бир тизим ўз камчиликларига эга. Вазирлик эса масъулиятдан қочиб, аниқ қарор қабул қилмаяпти. Бунинг жабрини шифокорлар ва оддий аҳоли тортмоқда. Ҳукумат бу муаммони тезроқ ҳал қилиши керак.

 

 

Шуҳрат ИБРОҲИМОВ, Шимкент шаҳар 3-сонли касалхона терапия бўлими мудири, 2022-07-15, 04:22 6237
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.