26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илғор талабалар эътироф этилди

Жорий йил 15 июль куни Академик А. Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университетининг илғор битирувчиларига бағишланган “Ақ жол, тулек!” диплом топшириш маросими ўтди.

Шимкент шаҳар “Туркистон” маданият саройида ўтган тантанали тадбирда университет ректори, профессор Рабиға Абдимуса қизи сўзга чиқиб, битирувчиларни табриклади.

– Энг аввало, барчангизни бугунги шодиёна билан табриклайман. Ўйлаймизки, ўтган тўрт йил давомида университетдаги профессор-ўқитувчилар сизларга етарли билим ва кўникма бера олди ва сиз азиз битирувчилар, давлатимиз равнақи учун хизмат қиладиган етук кадр бўлиб етишдингиз. Бу ерда олган билим ва маҳоратингизни мамлакатимизнинг турли соҳаларида намойиш этиб, ўз салоҳиятингизни кўрсатиб, ушбу университет битирувчиси деган номга лойиқ фаолият юритишингизга ишонч билдирамиз, – деди у. 

2021-2022 ўқув йилида университетнинг 6 781 битирувчиси диплом олса, улардан 100 нафари "Қизил диплом" соҳиблари.

Тадбирда Шимкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ерғали Билисбеков иштирок этиб, бўлажак касб соҳибларига оқ йўл тилади. Шунингдек, шаҳар маслаҳати депутати Қайрат Сулейменов, Туркистон вилоят маслаҳати депутати Нурали Абишев, Енбекши, Ал-Форобий туманлари ҳокимлари, “AMANAT” партияси ва ОАВ вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва ота-оналар иштирок этишди.

Диплом топшириш маросимида  иштирок этган ҚР Парламент Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев университет жамоаси ҳамда битирувчиларни табриклади ва университет ректори Рабиға Қуатбекова билан биргаликда  ҳар бир талабага тантанали равишда "Қизил диплом"ларни топширди.

М. УСМОНОВА, 2022-07-26, 02:32 234
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.