26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йили учун янги мактаб

Жорий йилнинг сентябрь ойида Оқсувкент-2 қишлоғида 100 болага мўлжалланган “Agsu Education” хусусий бошланғич мактаби очилади.

Ушбу таълим муассасасининг галдаги режалари билан Сайрам тумани ҳокими Уласбек Садибеков танишиб, болалар учун қулай шароитлар яратиш, сифатли таълим-тарбия беришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Янги ўқув йилидан бошлаб  мактаб жамоасини Гулсим  Сарсенбай қизи Тўлепбергенова бошқаради.

Хусусий мактабда болалар давлат тилида ўқитилади. Ўқувчилар иссиқ таом билан таъминланади, узайтирилган кун гуруҳи, турли тўгараклар фаолияти, самарали ўқитиш усуллари кўзда тутилган. Мазкур иншоот тадбиркорнинг ҳисобидан (150 млн. тенге) қайта таъмирланиб, жиҳозланди. 

Таълим муассасасига 20дан зиёд тажрибали ва малакали ўқитувчилар қабул қилинди. Мактабда 0-4-синф ўқувчилари математика ва логика, инглиз тили, ҳуснихат, тез ўқиш, тасвирий санъатдан сабоқ олишади. Шунингдек, болалар дўмбира, хореография, шаҳмат, тўққизқумалоқ тўгаракларида шуғулланишлари мумкин. Мақсад – болаларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш, маҳоратини ошириш.

Келгусида мактаб ўқувчиларини ташиш йўлга қўйилади.

М. УСМОНОВА, 2022-08-02, 03:31 319
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.