26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чорвачилик соҳаси – доимий эътиборда

Ўрдабоши туманида 40 минг бошга мўлжалланган мол бўрдоқилаш мажмуаси очилади

Туман ҳокими Нурбек Бадирақов раислигида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишланган семинар ўтди. Унда қишлоқ ҳокимлари, чорвадорлар, шунингдек, Сайрам ва Сариоғоч туманларидаги бўрдоқичилик майдонларининг соҳиблари иштирок этди.

Чорвачилик соҳасидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашган тадбиркорлар тадбир иштирокчиларига чорва молларини кўпайтириш, бўрдоқилаш ва уларни бозорга чиқариш борасида фикр юритишди. Туман ҳокимининг ўринбосари А. Ўралбаев Шубар қишлоқ округи ҳудудида бўрдоқичилик мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан таништирди.

Келгусида “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” автомобиль даҳлизининг Бодом – Шубар автойўли чорраҳасида қурилиши режаланаётган мажмуадаги 400 гектар майдонда автотураргоҳ, маъмурий идора, тамаддихона, омбор, аралаш озуқа ишлаб чиқариш цехи, озуқа сақлаш ўрни, мол бозори ҳамда 40 минг бош қорамолга мўлжалланган бўрдоқилаш майдони барпо этилади. 

Мажмуа лойиҳаси логистика тизимининг қулайлиги билан эътиборга молик. Халқаро автойўл орқали тайёр маҳсулотни 30 чақирим масофадаги учинчи мегаполисга 20-25 дақиқада етказиш имконияти мавжуд бўлса, музлатгичда сақланган гўшт маҳсулотларини қўшни вилоят ва чет эллар (Ўзбекистон, Россия)га экспорт қилиш учун қулай темир йўл шохобчаси ҳам туман марказига яқин. 

Бўрдоқиланаётган йирик қорамоллар доимий равишда махсус ветеринария текширувларидан ўтказиб турилади. Новвослар махсус бекатда сўйилиб, қайта ишловдан ўтказилгач, республика ҳудудидан чет мамлакатларга экспорт қилинади.

Лойиҳага кўра, 40 минг бош мол бўрдоқилаш учун ем-хашак захираси зарур. Бу эҳтиёж туманнинг дала ва ўтлоқларидан олинадиган ем-хашак ҳисобидан таъминланади.

Бўрдоқичилик майдончасини зарур муҳандислик-инфратузилма билан таъминлаш, хусусан, электр қуввати,  ичимли сув ва “зангори олов” қувурларини тортиш, кўчаларни асфальтлаш ҳамда ёритиш бўйича махсус лойиҳалар ишлаб чиқилиб, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-11, 02:14 276
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.