26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Табаррук қадамжоларга саёҳат

Туман ҳокимликлари турли жамоат ташкилотлари ташаббуси билан вилоят маркази – Туркистон шаҳрига саёҳат уюштирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ички туризмни ривожлантириш, касаба уюшмаларининг туризм соҳасини янада тараққий эттириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини 

таъминлаш мақсадида “Қозоқшунослик” маданий-маърифий лойиҳаси доирасида вилоятдаги этнос вакиллари иштирокида Туркистон шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Саёҳатчилар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, Туркистон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, вилоят мақомини олган йилларидан бошлаб амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Минтақа этноси вакиллари дастлаб Туркистон шаҳридаги тарихий-ўлкашунослик музейларига саёҳат қилишди.

Тадбирда этномаданият бирлашмалари вакиллари, “Ассамблея ёшлари” республика жамоат бирлашмаси Туркистон вилояти вакиллиги аъзолари ҳамда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

Саёҳат давомида иштирокчилар Н. Ўндасинов ва Н. Тўреқулов номидаги музейларга саёҳат қилишди. Сўнг улар шаҳардаги С. Ерубаев номидаги музей ва “Буюк Дашт эли” марказида тарихий ёдгорликлар билан танишишди.

– Маънавий пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилар эканмиз, Туркистоннинг сўнгги уч йилда қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлдик. Саёҳат чоғида гўзал Туркистоннинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий мерос иншоотлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олдик. Маънавий пойтахтда мислсиз бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлиги, муҳташам бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳлари қад ростлаганини кўрдик, – дейди вилоят озарбайжон этномадарният бирлашмаси аъзоси  А. Кулиев.

– Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, маданий ҳордиқ чиқардик. Бу тадбир кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлаймизки, бундай саёҳатлар одамларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай меҳнат унумдорлигининг ошишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, – дейди вилоят турк этномаданият бирлашмаси аъзоси 

С. Ўсмонова. – Саёҳат давомида тарихий обидалар билан танишиб, қадимий ва муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларда бўлдик. Янгиланаётган Туркистонни оралаб, янгидан барпо этилган Саврон туманидаги ўрта асрларда бунёд этилган шаҳарча тарихи билан танишдик. 

2022-08-12, 22:47 221
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.