26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ревмамед'' – хизматингизга шай!

Қозоғистон Республикасининг Конституцияси куни байрами арафасида Сайрам даҳасида “Ревмамед” хусусий тиббиёт марказининг очилиш маросими ўтди. Тадбирда иштирок этган ҚР Парламент Мажлиси депутати Ф. Қоратоев Бош Қомусимизда кафолатланган аҳоли саломатлигини мустаҳамлаш, шу жумладан, соғликни сақлаш соҳасини ривожлантиришга эътибор йилдан-йилга ортиб, давлат-хусусий шериклик доирасида қатор замонавий тиббиёт масканларининг барпо этилаётганини таъкидлади.

– Тиббиёт марказининг муассиси Шосаид Маҳмудов ёш ва умидли шифокорларимиздан. Унинг акаси Шоюсуф ҳам “Пиёла” тамаддихонасини барпо этиб, бугунги кунда тадбиркор сифатида элга танилди. Эл-юрт равнақи йўлида хизмат қилаётган мана шундай ўғлонларни тарбиялаб, вояга етказган уларнинг падари бузруквори, меҳнат фахрийси Абдурашид Абдумажид ўғлига миннатдорчилик билдираман, – деди халқ ноиби. 

Шунингдек, тадбирда Шимкент шаҳар соғликни сақлаш бошқармаси мутахассиси Б. Бердибеков, меҳнат фахрийси, таниқли шифокор А. Аҳмадқулов, “AMANAT” партиясининг “Исфижоб” бошланғич ташкилоти раиси, таниқли тадбиркор Т. Нишонбоев, даҳа тўбебийи Қ. Шамшиметовлар сўз олиб, бўғин хасталикларини даволашга ихтисослашган мазкур марказнинг келгуси фаолиятига омад тилашди.

Тадбирда, шунингдек, Шосаид Абдурашид ўғлининг устози, Шимкент шаҳридаги ревматология маркази бош шифокори Ш. Баймухамедов ва Туркистон вилоятининг бош ревматологи М. Соиповлар эзгу ниятларини изҳор қилишди.

– Шосаид Маҳмудов билан ўн йилдан зиёд бирга хизмат қилдик. Бугунги кунда у етук ревматолог сифатида танилиб, ўзининг хусусий тиббиёт марказини очмоқда.  Албатта, шогирдимнинг ютуқларидан қувонаман. Келажакда “Ревмамед” тиббиёт маркази республика миқёсида танилишига ишонаман, – деди Ш. Баймухамедов.

Олимхон Маҳмудовнинг Қуръон тиловатидан сўнг, рамзий тасмани Т. Хонхўжаев, Ф. Қоратоев ва Ш. Баймухамедов қирқишди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари марказни оралаб, ундаги шароитлар билан танишдилар. 

Марказда 15 одам доимий иш билан банд. Ш. Маҳмудовнинг айтишича, бу ерда даволанувчилар учун шароит яратилган ва ҳар куни 50 нафар беморни қабул қила олади. Улар кундузги стационарда даволанишлари ҳам мумкин.

Тиббиёт марказида ревматолог маслаҳати, бўғинларнинг ультратовуш таҳлили(УТТ), қонни тозалаш, ревматик хасталикларни биологик терапия усули билан даволаш ва бошқа хизматлар ҳам кўрсатилади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2022-09-06, 20:07 143
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.