26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлик – иқтисодиётимиз таянчи

Қасим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорликнинг давлатни тараққий эттиришдаги ролини муҳокама қилиш эканлигини таъкидлади.

– Қозоғистон халқига Мактубимда мен иқтисодий сиёсатимизнинг асосий мақсади – бутун мамлакат фаровонлигини сифатли ва оммабоп тарзда ошириш эканлигини қайд этдим. Бу мақсадга эркин ва самарали бозор иқтисодиётини барпо этиш орқалигина эришиш мумкинлигини қайд этдим. Давлатнинг иқтисодиётдаги бошқарувчи роли, бундан ташқари, давлатнинг тадбиркорлик ишларига аралашишига энди йўл қўйилмайди. Давлатнинг бурчи – қонунга итоаткор тадбиркорликни ҳам мамлакат ичида, ҳам халқаро бозорларда ривожлантиришдан иборат, – деди Юртбоши. – Янги Солиқ кодекси 2024 йилдан кучга киради. Бизнес унинг ривожланишида бевосита иштирок этади. Ҳукумат зиммасига шундай вазифа юкладим. 2024 йилдан бошлаб «бизнесни созлаш» тизими ишга туширилади. Бу бизнесни ортиқча маъмурий расмиятчилик ва босимдан халос қилади. Давлат харидлари усуллари ва давлат-хусусий шериклик шакли тўлиқ қайта кўриб чиқилади, ер қаъридан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилади.

Иқтисодиётни танҳо ҳокимликдан чиқариш ва бозорларни кенгайтириш юзасидан ишлар давом эттирилади.

– Рақобат майдонида барча учун тенг имкониятлар яратилади. Энди ҳеч кимга устуворлик берилмайди. Қозоғистонда ҳалол бизнес юритиш давлат девонининг алоқалари ва ҳомийлигидан қатъиназар, барча учун фойдали ва хавфсиз бўлиши керак. Бу асосий йўналиш. Биз кичик ва ўрта бизнесни ривожлантирамиз. Асосий эътиборни тадбиркорларнинг янги авлодини шакллантириш, янги ғоя ва фикрларни қўллаб-қувватлашга қаратамиз. Шу билан бирга, давлат йирик, муваффақиятли тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Аксинча, биз сизни, биринчи навбатда, адолатли Қозоғистонни барпо этишда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз, – деди Давлат раҳбари.

Президент ўз нутқида бизнесни ривожлантиришга қаратилган муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди. Улар – бизнесни молиялаштириш, солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш, ер ажратиш, инфратузилма, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика ва соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалаларига қаратилди. Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўналиш бўйича долзарб вазифаларни кўрсатиб, янги ташаббусларни илгари сурди.

– Кўриб турганингиздек, олдимизда жуда катта иш майдони турибди, буни фақат ҳокимият, жамият ва бизнеснинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали ҳал қилиш мумкин. Эслатиб ўтаман, бу ҳалол рақобат, қабул қилинаётган қарорларнинг шаффофлиги, бизнеснинг солиққа оид ҳалоллиги, тадбиркорларнинг ижтимоий масъулиятидир, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев йирик бизнес вакилларини жамиятни ташвишга солаётган ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшишга чақирди.

– Инсон капиталига йўналтирилаётган сармоялар аҳамиятлидир: замонавий боғчалар, шинам мактаблар, шифохоналар, университетлар барпо этиш, сайёҳликни ривожлантириш имкониятини бермоқда. Шунингдек, хайрия тадбирларидан четда қолмасликларингизга ишонамиз. Ҳозир мамлакатимизда мактаблар, талабалар ётоқхоналари, ёшлар учун спорт иншоотлари етишмаслиги кескин муаммо. Сизнинг ёрдамингиз мамлакат учун улкан аҳамиятга эга, – деди Президент.

Тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, субсидиялар олиш жараёнини осонлаштириш бўйича ҳам кўплаб кўрсатмалар берилди.

Мулоқотда тадбиркорлар сўзга чиқиб, фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтишди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди.

Маъруза якунида Давлат раҳбари Ҳукумат ва бизнес вакиллари ўртасидаги бундай очиқ мулоқотни анъанага айлантириб, ҳар йили ташкил этиш таклифини билдирди. Бу таклиф кенг қўллаб-қувватланди.

Аkorda.kz, 2022-09-13, 02:04 339
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.