26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким қурилиш майдонларида

Туркистондаги маъмурий-тадбиркорлик марказида иқтидорли болаларга мўлжалланган мактаб-интернат қад ростламоқда. Таълим масканида минтақанинг барча ҳудудларидан келган энг аълочи ва билимдон ўқувчилар таҳсил олади.

Қурилиш жараёни билан танишган вилоят ҳокими Дархан Сатибалди хавфсизликка риоя қилишни талаб қилиб, иш сифати доимий назоратда бўлишини таъкидлади. Минтақа раҳбари лойиҳа билан танишиб, мутасаддиларга топшириқлар берди.

– Мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири – инсоний капитални юксалтириш. Бу борада сифатли таълим берадиган масканлар алоҳида аҳамиятга эга. Туркистонни том маънода маънавий марказга айлантириш учун билимли, маданиятли ёшларни тарбиялаш муҳим. “Дарын” мактаб-интернатига шундай вазифа юкланмоқда. Шунинг учун зиё масканлари барча талаблар асосида қурилиши керак, – деди Д. Сатибалди.

Ўтган йили бошланган қурилиш ишлари келгуси йилда якунланади. Қурилишда энг сифатли маҳсулотлардан фойдаланилмоқда. 200дан зиёд бинокор жалб қилинган.  Келгуси йилдан бошлаб, ушбу мактаб-интернатда 500дан зиёд ўқувчи билим олади. Унинг қошида 700 болага мўлжалланган ётоқхона қурилиши ҳам  олиб борилмоқда.  Бинонинг умумий майдони 30 минг квадрат метрдан зиёд, 5 гектарни эгаллаган. Иншоотнинг қурилиш ишлари режа асосида олиб борилмоқда. Ўқув биносининг ички муҳандислик тизимлари юритилиб, томи ёпилмоқда.

Вилоят ҳокими кўп қаватли уйлар ҳамда маъмурий бинолари бор 20 қаватли икки уй-жой мажмуасининг қурилиш майдонига ҳам борди. Замонавий мажмуа биноси келгуси йилда фойдаланишга топширилади. Қурилишга 100дан зиёд одам жалб қилинган.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-20, 20:17 128
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.