26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Тарихий Туркистон'' кўргазмаси қизилўрдада

Қизилўрда вилоят тарихий-ўлкашунослик музейида “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонасининг “Тарихий Туркистон” сайёр кўргазмаси тақдимоти ўтди. Мақсад – Туркистоннинг тарихий аҳамияти, унинг маданий-маънавий қиёфасини намоён этиш, тарихий меросини тарғиб қилиш, муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат эди.

Кўргазмани Қизилўрда вилоятига расмий хизмат сафари билан ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Д. Абаев, Қизилўрда вилояти ҳокими Н. Налибаев раҳбарлигидаги меҳмонлар томоша қилишди. Тадбирнинг расмий очилишида маданият муассасалари раҳбарлари, ўқитувчи-профессорлар, ўлкашунослар, тарихчилар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қизилўрда вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи директори С. Кўзейбаев туркистонликларга  миннатдорчилик билдириб, музейлар ўртасидаги алоқаларнинг бардавом бўлишини тилади. Қизилўрда вилоят маданият ва спорт бошқармаси раҳбари Р. Рустемовнинг ташаккурномаси “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси директори М. Садиқбековга топширди.

Ўз навбатида М. Садиқбеков кўргазма фаолиятига муваффақиятлар тилаб, музей фаолиятини ривожлантириш йўлларига тўхталди. Қизилўрдалик ҳамкасбларини Туркистонда кўргазма ташкил этишга чақирди. Қизилўрда вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи директори 

С. Кўзейбаев ҳам ташаккурнома билан тақдирланиб, музей-қўриқхона ҳақидаги маълумотлар чоп этилган тақвим ва китобларни топширди.

Қўрқит ота номидаги давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Д. Сатбай Туркистоннинг қозоқ тарихида ўзига хос ўрин эгаллаши  ҳамда вилоят аҳли кўргазмани зўр иштиёқ билан қабул қилгани, шунингдек, музейга талабаларнинг ташрифларини уюштириш зарурлигини таъкидлади.

Кўргазма шу йил 21 октябригача давом этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-09-29, 01:12 504
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.