26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саломатлик – туман бойлик

Туркистон шаҳрида Turkistan Marathon 2022 тадбири ўтди. Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш мақсадида уюштирилган мусобақада мамлакатимизнинг турли бурчакларидан, шунингдек, яқин ва олис чет эллардан ташриф буюрган 2 мингдан зиёд спорт жонкуярлари иштирок этиб, куч синашди. 

Марафон – жаҳонда жадал ривожланаётган спорт сайёҳлигининг бир тури. Унда иштирок этиш нафақат ишқибозлик, балки хориж давлатларига саёҳат қилишнинг ўзига хос туридир. 

Қозоғистондан 12та вилоят вакили ҳамда чет эллик спортчилар мусобақада иштирок этиш истагини билдиришди. Мазкур йирик лойиҳага ташриф буюрган вилоят ҳокими Д. Сатибалди марафон иштирокчиларига омад тилади.

– Мазкур марафон оммавий спортни ривожлантиришга ҳиссасини қўшади, деб ўйлайман. Бу – Туркистонда спортга қизиқишнинг ортиб бораётганининг ифодаси. Барчангизга муваффақият тилайман, – деди вилоят ҳокими.

Марафончилар 10, 21 ва 42,2 чақирим масофада беллашдилар. Болалар 3 чақирим масофада куч синашдилар. Тадбир якунида ғолибларга пул мукофотлари топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-11-01, 02:12 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.