26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят прокурори тайинланди

Вилоятимизга Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Асет Шиндалиев ташриф буюриб, мажлис ўтказди. Унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этди. А. Шиндалиев Қозоғистон Республикаси Президенти розилиги билан Бош прокурорнинг 2023 йил 15 майдаги буйруғига биноан Туркистон вилояти прокурори лавозимига тайинланган катта адлия маслаҳатчиси Мурат Тлеубердиевни расман таништириб, фаолиятига муваффақият тилади.

– Туркистоннинг тарихимиздаги ўрни ўзгача. Минтақада юртни шараф билан ҳимоя қилган буюк аждодларимиз ва авлиёлар мангу қўним топган. Ҳозир у сайёҳлик маркази сифатида равнақ топмоқда. Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос муаммолари мавжуд. Уларни зудлик билан аниқлаб, маҳаллий ҳокимлик ва ваколатли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш зарур, Айниқса, сув, ер, яйлов масалаларини ижобий ҳал этишда тизимли ва мажмуавий чоралар лозим, – деди Бош прокурор ўринбосари.

Вилоят раҳбари Дархан Сатибалди вилоят прокурорини қутлаб, муваффақият тилади.

Мурат Тлеубердиев 1973 йил 20 ноябрда Алмати вилоятининг Қаскелен туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1999 йили Алмати вилояти, Бўстонлиқ тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Турли йилларда раҳбарлик лавозимларда фаолият юритди. Алмати шаҳри, Алмали тумани прокуратурасининг бўлим раҳбари, шаҳар прокуратураси бошқарма раҳбарининг ўринбосари, Ауезов ва Алмали туманлари прокурори, Алмати шаҳри прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У шу кунга қадар ҚР Бош прокуратурасининг Кадрларни ривожлантириш департаментига раҳбарлик қилган. Прокуратуранинг фахрий ходими, II даражали “Айбын” ордени билан тақдирланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-20, 02:48 568
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.