26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Татаристон: бардавом қардошлик

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Татаристон Республикаси Раиси Рустам Миннихановни қабул қилди. 

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, аграр ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари Татаристон Қозоғистон билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия ҳудудлари орасида етакчи ўринга эга эканлигини таъкидлади.

– Қозоғистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда ва Россия Федерацияси билан кўп томонлама муносабатларимизда муҳим ўрин тутади. Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Татаристон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 22,5 фоизга ошиб, 597 миллион доллардан ошди. Машинасозлик соҳасида “Татнефть” ва “КАМАЗ” корхоналари иштирокида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бошқа истиқболли лойиҳалар ҳам бор, – деди Қ. Тўқаев.

Рустам Минниханов Қозоғистон ва Татаристон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратди.

– Муҳтарам Президент, вақт ажратиб учрашиб, қўшма лойиҳалар ҳақида суҳбатлашиш имкониятини берганингиз учун ва бугунги «Иннопром» кўргазмаси учун ҳам миннатдорман. Тайёргарлик жуда яхши олиб борилган ва юқори савияда давом этмоқда. Биз 38та компаниядан иборат катта делегацияни олиб келдик. Мақсадимиз – нафақат йирик бизнесни жорий этиш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки кичик ва ўрта корхоналаримизни мамлакатингиз билан фаол ҳамкорлик қилишга ундашдир, – деди Татаристон Раиси.

Учрашувда Давлат раҳбари Қозоғистон ва Россия минтақалараро анжуман ўзаро ҳамкорлик учун мақбул дастурга айланганини таъкидлади. Бу йил ноябрь ойида Қўстанай шаҳрида ўтадиган анжуман мавзуси қишлоқ хўжалигига бағишланади.

Akorda.kz, 2023-09-28, 01:00 511
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.