26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорабулоқда ўтган нуфузли тадбир

Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғидаги Маданият уйида вилоят мақомидаги «Чашма» ижодий уюшмасининг 35 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтди. Унда вилоятимизга, республикамизга таниқли, шунингдек, ўзбекистонлик кўплаб ижодкорлар иштирок этишди.

Дастлаб “Чашма” ижодий уюшмаси фаолияти ёритилган видеолавҳа намойиш этилгач, сухандон Ёрқиной Тўхтарова саҳнага уюшма раҳбари Абдурауф Абдуғаффорни таклиф этди. У тарихга назар ташлаб, ижодий уюшманинг ташкил топиши ва шаклланиши ҳақида сўзлади. Дарҳақиқат, 1987 йили Манкент қишлоғида ташкил этилиб, 2003 йили вилоят мақомини олган уюшма бугунги кунда ўзига хос нуфузга эгадир.

Жумладан, қўшни Ўзбекистондан ташриф буюрган адабиётшунос олим, профессор Адҳамбек Олимбеков ва шоир Абдулла Вахшиворий “Чашма”нинг қозоқ-ўзбек адабий алоқаларини ривожлантиришдаги хизматига юксак баҳо бериб, ижодкорларни самимий қутлашди. Сўнг меҳмонлар адабий алоқаларни мустаҳкамлашдаги самарали фаолияти учун М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа (PD) доктори Ёрмуҳаммад Мадалиевга Халқаро адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси академиги, шунингдек, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Соатой Камолова, ижодкорлар Абдурауф Абдуғаффоров ҳамда Иброҳим Ҳуккиевларга Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмасининг аъзолик гувоҳномаларини топширишди.

Шунингдек, тадбирда Қозоғистон ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмалари аъзоси Эрназар Рўзиматов, ҚР Ёзувчилар уюшмасининг Шимкент шаҳар филиали раиси Даркен Танабаев, таржимон ва шоир Долимжон Сайфуллаев, ижодкорлар Ҳусан Убайдуллаев, Акажон Иззатуллаев, таниқли сухандон Ҳамроқул Давронбеков, «Жанубий Қозоғистон» вилоят газетасининг Сайрам тумани бўйича махсус мухбири Зокиржон Мўминжонов, “Сайрам”, “Илҳом булоғи” ижодий уюшмалари раҳбарлари Холмурод Умаров ҳамда Озода Аҳмадовалар “Чашма” ижодий уюшмаси кўплаб қаламкашлар учун ижодий устахона бўлгани, унинг фаолияти Қозоғистондаги ўзбек адабий муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлашди.

Тадбир режасига мувофиқ, юбилейга бағишлаб нашр қилинган “Чашма” инжулари” тўплами, Абдурауф Абдуғаффоровнинг “Деди... Дедим” ва Мархабат Байғутнинг ўзбек тилига таржима қилинган “Оқ рўмолли қиз” китоблари тақдимоти ўтди. 

А. Абдуғаффор ушбу китоблар нашрига ҳомийлик қилган тадбиркорлар Бадритдин Нишонқулов ва Равшан Ҳайтенов, Маданият уйи директори Олимжон Холиқназаров ҳамда қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Абдурасул Аҳмадовларга миннатдорчилик билдирди.

Хонандалар Орзимат Иззатуллаев, Карим Абдуллаев, Отажон Сайдазимов ижросидаги дилбар тароналар, шунингдек, Қ. Сатпаев номли мактаб ўқувчиларининг чиқишлари, Хушноза Абдурауфованинг Р. Ҳайтеновга бағишлаб ўқиган муашшаҳи, халқ чолғу асбоблари  дастаси аъзолари Ирисмат Абдурасулов, Мурод Нажмиддинов, Дилмурод Қурбоналиев ижро этган куйлар тадбирга файз киритди. 

Байрам тадбири “Неъмат ота” чойхонасида ёзилган файзли дастурхон атрофида давом этди.

2023-11-21, 03:51 4389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.