26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сузук ота ҳақида янги китоб

Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Ахмет Байтурсинов номли умумий таълим мактабида ўзбекистонлик олим Камолжон Шодиметов қаламига мансуб “Сузук ота изидан” китобининг тақдимоти ўтди. Унда Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов учрашув мақсадига тўхталиб, рисоланинг икки қардош халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда муҳимлигини таъкидлади. 

Тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Халқаро Амир Темур жамоат жамғармасининг ҚРдаги филиали Шимкент шаҳар бўлими раҳбари Абубакир Хонхўжаев ҳамроҳлигида танишувни “Сайрам” музейидан бошлаб, сўнг “Сайрам” ва Юсуф Сарёмий номидаги масжидларда бўлишди, шунингдек, Иброҳим ота, Маҳмуд ота, Абдулазизбоб (Балогардон бобо), Қорасоч она, Сузук ота мақбарларини зиёрат қилдилар. 

Дарҳақиқат, китоб муаллифи – иқтисод фанлари номзоди, академик, Халқаро экология, инсон хавфсизлиги ва табиий фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар кенгаши раиси, Инновация, муқобил энергетика тарғиботи маркази раҳбари К. Шодиметовнинг номи кўпчиликка яхши таниш. У иқтисодиётга оид кўплаб илмий-оммабоп рисолалар ва тарихий китобларнинг муаллифидир. Жумладан, муаллиф “Сузук ота изидан” китобининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлар экан, тарихий материалларни топиш осон кечмаганини таъкидлади. 

Шунингдек, профессор, Сулаймон Боқирғоний авлодининг вакили Абдуманноб Зиёев, тарих фанлари номзоди, доцент, Аҳмад Яссавийнинг авлоди вакиласи Гулпошша Эргашхўжаевалар ушбу китобнинг аҳамиятини юқори баҳолашди. Делегация аъзолари – Бутунжаҳон табиблари ҳамжамияти аъзоси Равшанбек Тешабоев, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчиси ёрдамчиси Жавоҳир Турсунов, таниқли журналист, “Маҳалла” телеканали режиссёри Рўзибой Қўлдошевлар ҳам самимий тилакларини етказишди. 

ҚР ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов Комилжон Шодиметовни “Дўстлик” медали билан тақдирлади. Муаллиф мазкур китобнинг Қозоғистонга келтирилишида жонбозлик кўрсатган Юсуф Сарёмий номли мактаб-гимназияси «Парасат» жамғармасининг раиси, ҳамжамият ҳузуридаги оқсоқоллар кенгаши аъзоси, жамоат фидойиси Зарифбой Ҳавазметовга алоҳида миннатдорчилик билдирди. 

Тадбирда фахрий устоз Турсунхўжа Хонхўжаев, таниқли сухандон Ҳамроқул Давронбеков, жамоат фидойиси Мирҳамид Мирхолдоров, Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи Низомхон Сулаймонов, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси мухбири Зокиржон Мўминжоновлар китоб ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Ўз навбатида саховатпарвар тадбиркор Н. Сулаймонов меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, муқаддам нашрдан чиққан “Сайрам” ва “Манкент” китобларини совға қилди. 

Учрашув якунида фахрий устоз Турсунхўжа Хонхўжаев муаллифнинг кифтига тўн ёпиб, дуо қилди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-11-27, 20:11 2057
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.