26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббий иншоот қад ростламоқда

Вилоятда тиббий инфратузилмани янгилашга катта эътибор қаратилмоқда.

– Минтақадаги тиббий муассасаларда 5,5 мингдан зиёд шифокор ва 19 мингдан зиёд ўрта бўғин тиббиёт ходимлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Тиббий ускуналар билан таъминлаш даражаси 84 фоиздан юқори, режа тўлиқ уддаланган. Жорий йил 14та соғликни сақлаш иншооти қурилиши якунланди. Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Сариоғоч шаҳрида перинаталь марказига эга замонавий тиббий мажмуа қурилишининг лойиҳаси ҳозирланмоқда. Келгуси йилда қурилиш бошланади. “Қишлоқда соғликни сақлашни янгилаш” миллий лойиҳаси доирасида қишлоқларда 49та янги тиббий иншоот барпо этиш режаланмоқда, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

Ўтган йили минтақада қурилаётган 31 иншоотнинг 16таси фойдаланишга топширилди. Вилоят бўйича қиймати 185 млрд. тенгелик 6та тиббий иншоот қурилиши режалаштирилган. Туркистон шаҳрида 570 ўринли кўп соҳали касалхона, вилоят болалар шифохонаси, “Она ва бола” маркази, шунингдек, Ўрдабоши туманида перинаталь марказ барпо этилади.

Мазкур 570 ўринли кўп соҳали касалхонанинг бинокорлик ишлари 2020 йили бошланган, бинони туркиялик сармоядор “YDA Holding” барпо этмоқда. 2023 йилнинг апрель ойида лойиҳа-смета ҳужжатига ижобий хулоса олинди. ҚР Соғликни сақлаш вазирлигига кўп соҳали касалхона барпо этиш бўйича бизнес-лойиҳа тавсия этилди. Бугунги кунда қурилиш ишларининг 40 фоизи поёнига етган, 2024 йилнинг охирида фойдаланишга берилиши кутилмоқда. 

Туркистон вилояти бўйича 749та тиббий муассаса аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 

2023-12-02, 03:53 1751
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.