26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорликда ўтган акция

“АМАNАТ” партияси Сайрам туман филиали “Ҳуқуқий ёрдам” партия лойиҳаси доирасида “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаолият” мавзуида Сайрам туман полиция бўлими билан ҳамкорликда акция ўтказди. ҚР ИИВнинг Тезкорлик режасига кўра, шунингдек, хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қоидаларига мувофиқ, ҳар йили тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган тадбирдан кўзланган мақсад – қабулга келган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар бериш, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш, оналар ва болаларни ҳимоя қилиш, оиланинг, жумладан, аёллар ва оналарнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек давлат томонидан қабул қилинган оилавий қадриятларни тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган чоралар билан аҳолини таништириш эди. 

Сайрам тумани полиция бўлими катта лейтенанти, туман полицияси нозири Азиз Убайдуллаевнинг 2023 йил 11 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Қабулга келган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдам кўрсатилди. Республикамизда жорий йилнинг 25 ноябрь куни бошланган акция 10 декабрга қадар давом этади. Махсус жамоатчилик қабули ва акцияда “АМАNАТ” партияси Сайрам туман филиали ижроия котиби Қуаниш Адирбекули, “Жастар Рухы”  аъзолари, туман маслаҳати депутатлари, фракция аъзолари –Асанали Керимов, Қадирбек Қуатбеков, Бобур Қўрғонов, Муҳиддин Сиддиқов, Нуржан Абдиқадиров, “Ақсукент” БПТ раиси Берик Қудайбергенов, давлат ва хусусий суд ижрочилари Нуржан Турар, Асилхан Таспўлатов, “Ижтимоий тотувлик” ДКМ Сайрам туман бўлими раҳбари Базарбай Айтбаев, Тоғли Қорабоғ фахрийлари ва ногиронлари уюшмаси раиси Бақтияр Батаев, туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлими “Ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази” ДКМнинг ижтимоий-руҳий ёрдам кўрсатиш хизмати мудири-ҳуқуқшуноси Ғалим Медеуов, Сайрам туман полиция бўлими бошлиғи ўринбосари, полиция полковниги Руслан Ендибаев, полиция полковниги Бауржан Есенов, полиция майорлари – Булеген Тулегенов, Гулмира Қурбанова, Сайёра Сайдалиева, Камила Сулейменова, Шермуҳаммад Сайипов, полиция подполковниги Ғайрат Миркаримов, полиция лейтенанти Шерзод Мирзаметов, полиция капитанлари Қанат Керимбеков, Ерлан Али, Сабина Беркинбаева, шунингдек, коллежлар талабалари, фаол ёшлар, кўнгиллилар, нодавлат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Учрашув якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашишди. Ҳамкорликдаги бундай тадбирлар келгусида давом эттириладиган бўлди.

“АМАNАТ” партияси Сайрам туман филиали, 2023-12-08, 00:37 500
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.