26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро экспедиция олимлари Жирақудуқда!

Бундан бир неча йил аввал калифорниялик палеонтолог олим, профессор Жеймс Дэвид Арчибальд раҳбарлигидаги Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Америка ва Канада давлатлари ҳамкорлигида фаолият юритган (УРБАК) Халқаро экспедиция саъй-ҳаракатлари билан Қизилқум табиатининг бундай ноёб мўъжизаси тўғрисида кўпчилик хабардор бўлди.

2022 йилнинг баҳорида бир гуруҳ Словакия олимлари Мингбулоқдаги Жирақудуқ дарасида бўлишди. Ўзбекистон ва Словакия мамлакатлари ўртасида имзоланган меморандумга асосан экспедиция таркибида Павла Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети доктори Мартин Кундрат, Дионисия Штура номидаги геология давлат институти доктори Марио Ольшавский, Словакия давлат музейи илмий ходими Габриэль Лешинский, Павла Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети магистр-докторанти франциялик Дэмиен Мартен, Павла Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети магистр-доктаранти перулик Джоселин Мендоза Йенгле бор.

– Бундан 95 миллион йиллар илгари Қизилқум ўрнида океан бўлган деган тахминлар мавжуд. Океан қирғоқлари ва унга келиб тушган метеоритлар билан боғлиқ деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Музлик давридан кейинги иқлим ўзгариши, дунёвий исиш даври бошланиб, коинотдан ерга метеоритларнинг қулаши натижасида денгиз суви парчаланиб, бу ерлар юз йиллар давомида қуёш нуридан панада – чанг ва тўзон гирдобида қолади. Натижада барча физик жинслар кимёвий тарзда қоришиб океан атрофидаги ўрмонзорлар сувда ва қуруқликда яшаган ҳайвонлар ўзга бир шаклга кириб тошга айланган бўлиши мумкин, – дейди биз билан суҳбатда экспедиция раҳбари Павла Йозефа Шафарика номидаги Словакия давлат университети доктори Мартин Кундрат.

– Ўзбекистон Республикаси давлат геология қўмитаси стратеграфия партияси Ўрта Осиё бўйича ягона ҳисобланади, – деди стратеграфия партияси етакчи геологи Юрий Фёдоров. – Икки мамлакат ўртасида қабул қилинган меморандумга биноан, биз томонимиздан экспедиция аъзоларининг тўлақонли фаолият олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. 8-10 кун давом этадиган илмий изланиш ишлари бугунданоқ ўз самарасини бериб, Жирақудуқ дарасидан бироз ноёб геологик, палеонтологик қазилмалар топилди.

Икки мамлакат Ўзбекистон – Словакия ўртасида имзоланган меморандумга кўра, Жирақудуқ дарасидаги илмий изланишлар 5 йил давомида олиб борилади. Экспедициядан кўзланган мақсад шу пайтгача олимлар томонидан фақатгина тахмин қилинаётган юқорида қайд этилган воқеа-ҳодисаларга аниқлик киритиш орқали Қизилқум кенгликлари ўрнида океан бўлганлигини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.

Ҳақиқатдан ҳам Жирақудуқ дараси ва унинг атрофида бўлган киши тарихий-табиий манзарани: тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, дарахт таналари, ҳаттоки, ўрдакбурун диназаврнинг тошга айланган болдир суякларини ҳам кўриши мумкин. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди качонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганлигидан далолат беради.

Қолаверса, Бохантау дарасидаги қоятошларга битилган расмлар, Жирақудуқ дарасидаги тошга айланган дарахтлар, тош қотган ўрдакбурун диназаврлари суяклари, акула тишлари ҳам мозийдан садо бериб турибди.

Буюк адиб Абдулла Қодирийнинг “Мозийга қараб иш кўрмак хайрлидир”, деган сўзларида улкан ҳаёт ҳақиқати бор!

Райҳон ҚОДИРОВА, журналист, 2024-01-08, 22:41 1289
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.