26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон рақобатбардош саноат минтақасига айланади

Вилоятимизда саноатни ривожлантириш, фабрикалар очиш, сармоя жалб этиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда. Туркистондаги “TURAN” махсус иқтисодий минтақасида сендвич-панеллар ишлаб чиқарадиган янги заводнинг тамал тоши қаланди. Унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ва сармоядорлар иштирок этиб, жамоатчиликни табриклади.

Лойиҳалар вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг Хитойга амалий ташрифи натижасида амалга оширилди.

– Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелулининг топшириғига биноан “TURAN” махсус иқтисодий минтақасида вилоятимиз қайта ишлаш саноатини ривожлантиришга хизмат қиладиган янги завод қурилиши бошланмоқда. Натижада шаҳар аҳолиси учун кўплаб иш ўринлари очилади. “Panel Sistem KZT” корхонаси лойиҳасининг ишга туширилиши вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга янги суръат бағишлаб, маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади. Биз сармояларни жалб қилиш, корхоналар ва иш ўринлари яратишга устувор аҳамият қаратмоқдамиз. Ишлар давом этади, – деди Дархан Сатибалди.

Ушбу муҳим ва замонавий лойиҳанинг сармоявий қиймати 1,54 миллиард тенгени ташкил этади. Янги заводнинг йиллик қуввати 250 минг квадрат метр. Бу ерда сендвич-панеллар, гофрланган тунукалар, металл плиталар ва бошқа қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш режаланган. Бугунги кунда завод қуриладиган ер майдони ажратилиб, тегишли ишлар бошлаб юборилди.

 Сўнгра “TURKISTAN” индустриявий минтақасида иккита корхона очилди. Уларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, корхоналар фаолиятига муваффақият тилади.

Яна бир янгилик, пандемия даврида вақтинча фаолияти тўхтатилган “Golden Camel” заводи Туркистонда яна ўз фаолиятини бошлади. Вилоят ҳокими Д. Сатибалди ўтган йили Хитойга хизмат сафари чоғида ушбу завод раҳбарлари билан учрашиб, тўхтаб қолган корхонани қайта ишга тушириш масаласини кўтарган эди. Натижада завод фаолиятини бошлаб, маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилмоқда. Корхонада туя ва бия сутидан қуруқ сут ишлаб чиқарилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-01-27, 02:27 1032
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.