26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактабимиз фахри – Рўзаой!

Атоқли давлат арбоби, ижодида халқлар дўстлигини тараннум этган буюк мутафаккир ва шоир Мир Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш орқали ўзбек тилининг бадиий хусусиятлари, туркий халқлар бирлигини тарғиб қилиш мақсадида вилоятимизда турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Шулардан бири – Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти, Ўзбекистон давлат хореография академияси, А. Навоий номли Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ж. Ташенев номли университет ҳамкорлигида Шимкент шаҳридаги ҚХА биносида умумтаълим масканларининг 10- ва 11-синф ўқувчилари орасида ўтказилган “Навоий ўқишлари” халқаро кўрик-танлови. Қувонарлиси, унда иштирок этган 100-сонли умумтаълим мактабининг 10-«А» синф ўқувчиси Рўзаой Ғуломова юқори натижа кўрсатиб, фахрли І ўринни қўлга киритди. 

Рўзаой нафақат мактабимиз, балки туманимиз, республикамизнинг ишончини оқлади. Бу ўринда унинг устози, мактабимизнинг олий тоифали ўқитувчиси Дилфуза Ҳалимжонованинг меҳнатини алоҳида таъкидлаш жоиз. У Р. Ғуломовага 5 йилдан буён сабоқ бериб, шогирдида ўзбек тили ва адабиётига ўзгача меҳр уйғотди. 

Мактабимизнинг аълочи ўқувчиси Рўзаой Ғуломова келажакда етук мутахассис сифатида, ўзбек тилининг ривожига катта ҳисса қўшишига ишонамиз. 

Муҳиддин СИДДИҚОВ, 100-сонли умумтаълим мактаби директори, Сайрам туман маслаҳати депутати, 2024-02-15, 20:06 1305
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.