26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Вилоятимизда сув омборларини қуриш, таъмирлаш ҳамда сув сарфини камайтирувчи технологияларини жорий этиш ишлари янги суръатларда давом этади. Мазкур масала вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида муҳокама қилинди. 

2021-2025 йилларга мўлжалланган “Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мажмуавий режаси” ҳамда “ҚР сув захираларини бошқариш тизимини ривожлантиришнинг 2024-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси”га мувофиқ, минтақада 8та йирик сув ҳавзасини барпо этиш режаланган. 2021-2023 йилларда 2та сув иншооти фойдаланишга топширилди. Улардан бири – 18,5 млн.куб метр сиғимга эга “Кеңсай-Қосқорған-2” сув омбори бўлиб, йилига 31,0 млн.куб.метр сувни тежаш имконини беради. “Туркистон магистрал каналини тубдан таъмирлаш” лойиҳаси бўйича 59 чақирим канал бетон билан қопланди.

Илгари сувнинг 43 фоизи исроф бўларди. Лойиҳа исрофни камайтириб, йилига 60 млн. куб.метр оқар сувни тежаш имконини беради. Канал ўтказгичларида австралия технологияси бўйича 66та автоматлаштириш тизими ўрнатилди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш, сув омборлари ва каналларнинг самарадорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Мажлисда сув иншоотларининг қурилиши бўйича вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари Алибек Плалов ва қурилиш бошқармаси раҳбари Тўқтар Усубалиевнинг ҳисоботлари тингланди.

2024-02-15, 20:28 650
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.