26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йўловчиларни ташиш суръати ошди

Вилоятимизда 283та доимий йўналиш бўйича 1208та жамоат транспорти йўловчиларни ташиш хизматини амалга оширмоқда. Яъни, вилоятлараро 72, туманлараро 32, шаҳар – 45, туман ичида 131та доимий йўналишлар мавжуд. Транспортнинг барча турларида 19,3 млн. йўловчи ташилади.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди мазкур соҳани ривожлантиришга доир йиғилиш ўтказиб, муаммолар ва лойиҳаларни муҳокама қилди.

Вилоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари Қуатжан Жуматаевнинг айтишича, 2023 йилда минтақада 210та жамоат транспорти янгиланди. Туркистон шаҳрида ташувчилар ҳисобидан 78та автобус харид қилинди. Ижтимоий аҳамиятга молик йўналишлари субсидияланмоқда.

Ўтган йили 79та йўналишга 6,3 млрд. тенге субсидия ажратилди. Унинг ҳажми 2022 йилга нисбатан 2 баравар ошди. 2024 йилда 89 йўналишга 4,6 млрд. тенге субсидия кўзланиб, Туркистон шаҳрига 3,9 млрд. тенге ажратиш режаланган. Қолган туман, шаҳарлар маҳаллий бюджетидан 700 млн. тенге ажратилди.

Мажлисда йўловчиларни ноқонуний ташишни бартараф этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

2024-02-19, 20:40 386
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.