26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаблар қурилиши ҳоким назоратида

Дархан Сатибалди Қазиғурт туманидаги ижтимоий иншоотлар қурилиши билан танишди

Жорий йили Туркистон вилоятида давлат ҳисобидан 50га яқин мактаб барпо этилмоқда. Вилоят раҳбари Сарапхана қишлоғи, Майлиўшақ аҳоли манзилида қурилаётган 300 ўринли А. Байтурсинов номидаги умумий ўрта таълим мактабининг қурилиш майдонига бориб, пудратчилар билан мулоқотда бўлди.

Қурилиш 2021 йилда бошланиб, тўхтаб қолган. Пудратчи – “ӨМІРЗАҚ” МЧБ. Ўтган йили мактаб қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳаси қайта ишлаб чиқилди. Иншоот жорий йил декабрь ойида фойдаланишга топширилади.

Вилоят раҳбари қурилиш ишларини жонлантиришни топширди. Иншоотни «соқолли қурилиш»га айлантиргани учун пудратчи ташкилотга жарима солинди. 

Сўнг вилоят раҳбари Қизилқия қишлоғи Атажурт аҳоли манзилидаги 100 ўринли “Айнатас”  асосий умумтаълим мактабининг қурилиши билан танишди. Бино икки қаватли бўлиб, майдони 2,0 гектар. Ушбу “соқолли қурилиш” 2023 йилда қайта лойиҳаланди. Пудратчи билан қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома имзоланди. Иншоот 2024 йил 1 сентябрда фойдаланишга топширилади.

Қурилиш жараёни қатъий назорат остига олинди.

2024-02-20, 23:13 416
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.