26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстона алоқалар иқтисодиётнинг юксалишига ҳам хизмат қилади

Қозоғистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Астанада ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу билан кенгайтирилган музокаралар якунлари бўйича ўтказилган брифингда маълум қилди.

– Иқтисодий ва савдо алоқалари муносабатларимизнинг муҳим йўналишларидир. Қозоғистон бизнинг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ҳамкоримиз. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошди. Ўтган йили Халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланган эди. Бу, ўз навбатида, янги бозорларни биргаликда очиш ва уларда рақобатбардош маҳсулотлар экспорт қилиш имконини беради, – деди у.

Икки давлатнинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш галдаги долзарб вазифалардан бири экани таъкидланди. Шунингдек, чегара ҳудудларида жойлашган назорат-ўтказиш пунктларини замонавийлаштириш, уларни кенгайтириш орқали ўтказувчанлигини ошириш, божхона ва бошқа хизматларни рақамлаштириш масалалари ҳам мавжуд.

– Маълумки, иқлим ўзгариши шароитида сув захираларидан фойдаланиш масалалари устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боис биз Марказий Осиёда трансчегаравий дарё сувларини оқилона бошқаришда замонавий технологияларни жорий этиш, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ҳуқуқий ва таркибий асосларини мустаҳкамлашга эътибор қаратдик, – деди Ўзбекистон вазири.

Шу билан бирга, маданий-гуманитар алоқалар Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатларининг асоси сифатида қаралаётгани, ўтган йил июнь ойида Ўзбекистонда “Қозоғистон маданияти кунлари” тантанали равишда нишонланганини айтди.

– 2024 йилда Қозоғистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил қиламиз, – деди Бахтиёр Саидов.                

24.kz, 2024-02-22, 03:03 372
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.