26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий муаммолар доимий эътиборда

Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов вилоят аҳолисини ўзи етакчилик қилаётган соҳалар – меъморчилик ва қурилиш, йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари, энергетика ва уй-жой-коммунал хўжалиги, сафарбарлик тайёрлиги, минтақавий ва фуқаро мудофааси, назорат бошқармаларига доир масалалар бўйича қабул қилди.

Унга 17 нафар фуқаро келди. Уларнинг аксарияти бошпана олишга ёрдам сўраб келган. Бошпана фақат қонун доирасида навбат билан берилиши тушунтирилди. Бундан ташқари, давлат томонидан муҳтож оилаларга бошпанани ижарага олиш ҳақининг 50 фоизини тўлаб бериш учун, “Отбасы банк”ка ариза йўллаш имкониятлари мавжудлиги айтилди. Туркистонлик фуқаро шаҳарнинг 2-кичик туманидаги уйлар олдига барпо этилган қўшимча иншоотларни олиб ташлашни сўради. Бу масала бўйича вилоят назорати бошқармаси томонидан ўрганилиб, ноқонуний иншоотларни бузиш бўйича тегишли ишлар юритилиши айтилди. Вакилларнинг шикоятларини тинглаган Зулпихар Жўлдасов масъул соҳа раҳбарларига кўтарилган масалалар билан танишиб, қонун доирасида ижобий ҳал этишни топширди.

2024-02-24, 03:02 501
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.