26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қолдиқлар қайта ишланиб, хомашёга айланади

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Келес туманига хизмат сафари билан бориб, ўзига хос корхонанинг фаолияти билан танишди. У Биртилек қишлоғидаги “Келес Пласт” МЧБнинг қайта ишлаш цехида бўлди.

Мазкур цех 2018 йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг қўлланиладиган зарур пленка, зичланган ип, шунингдек, иссиқхонага мўлжалланган қисқич, кўчат етиштиришга мўлжалланган идиш турларини ишлаб чиқармоқда. Нуржан Ўмаров етакчилик қилаётган корхонада иссиқхона мажмуаси учун зарур буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, ўтган йили томчилатиб суғоришга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу лойиҳа вилоят делегацияси ва тадбиркорларнинг Хитой давлатига сафари натижасида амалга оширилди. Корхона соатига 12 минг метр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Тадбиркор билан учрашган Дархан Сатибалди ушбу йўналишдаги лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбиркорнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, маҳаллий маҳсулот ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидлади. 

Цех фаолияти билан танишгач, вилоят ҳокими Келес тумани тадбиркорлари томонидан ташкил этилган маҳаллий маҳсулотлар ва лойиҳалар кўргазмасини кўздан кечирди. Мутасадди бошқармалар ва туман ҳокимига корхоналарни кўпайтириш, янги иш ўринларини очишга доир топшириқлар берилди.

2024-04-06, 02:43 939
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.