26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар хавфсизлиги доимий эътиборда

Вилоят таълим бошқармасининг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтди. Унда мутасадди раҳбарлар иштирок этди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев соҳа раҳбарлари ҳисоботларини тинглаб, тегишли кўрсатмалар берди.

Мажлис кунтартибида “Хавфсиз мактаб” лойиҳасини амалга ошириш, ўқув йилининг натижаси, янги ўқув йилига тайёргарлик, мактабларни тубдан ва жорий таъмирлаш, болаларни ёзги лагерлар билан таъминлаш тадбирлари муҳокама қилинди.

Вилоят таълим бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Жандўс Маханбетов соҳада амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Шунингдек, маърузачилар мактабгача ва ўрта таълим муассасаларида олиб борилган мониторинг хулосалари, “Болаларнинг ёзги соғломлаштириш ва таълим муассасалари хавфсизлиги масалалари” ҳамда “Техник ва касбий таълим соҳасида янги мутахассислик ларни очиш масаласи”га доир фикрларни баён этишди. Таклифлар ва топшириқлар баённомага киритилиб, ҳайъат қарори қабул қилинди.

Мажлис якунида ёзги чўмилиш мавсумида қишлоқларда ота-оналар билан бирга болалар хавфсизлигига эътибор қаратиш топширилди.

2024-05-25, 03:57 401
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.