26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободончилик ва бунёдкорликка интилиб

Туркистон шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Халқ идораси” ва “1310” ягона алоқа маркази аҳоли мурожаатлари билан иш олиб бормоқда. Шунингдек, шаҳарда 6та шўъба ташкил этилиб, аҳоли билан яқин ҳамкорликда долзарб масалаларни ҳал этишга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди туркистонликлар билан учрашувда маълум қилди. 2024 йилнинг 4 ойи якунлари ва галдаги режалар ҳақида шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков ахборот берди.

Йил бошидан буён “Халқ идораси” орқали хизматдан фойдаланган фуқаролар сони 23 942 нафарни ташкил этди. “1310” ягона алоқа марказига 2024 йилнинг 4 ойида 3803та мурожаат келиб тушиб, улар тўлиқ ечимини топди.

2023 йил охирида ишсизлик даражаси 4,9 фоизни ташкил этди. 2024 йилда “Еңбек” йўналиши бўйича 4 ой якунларига кўра 8513 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиши режалаштирилган, мавсумий тадбирларга 3661 нафар фуқаро жалб этилган.

Йил бошидан буён шаҳарга 326 мингдан зиёд сайёҳ ва зиёратчи ташриф буюрган. 

Туркистон вилоят маркази сифатида янги суръат билан ривожланмоқда, умумий майдони сўнгги уч йилда 19,6 минг гектардан 22,4 минг гектарга кенгайди. Хорижий сайёҳлар сони 4,3 минг кишига етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58,1 фоизга кўпдир.

Бу йил 3967 нафар туркистонлик ўз бошпанасига эга бўлди. Йил охиригача қарийб 400 минг кв. метр уй-жой фойдаланишга топширилади. Уй-жой қурилишига йўналтирилган сармоялар ҳажми 14,5 миллиард тенгени ташкил этди. Айни пайтда Туркистон шаҳрида 16645 нафар фуқаро уй-жой олиш учун навбатда турибди.

Учрашувда Туркистон шаҳрини ривожлантириш йўллари кўриб чиқилиб, аҳолининг мурожаатлари, таклифлари, саволлари тингланди. Минтақа раҳбари вилоят марказида амалга оширилган ишлар ҳамда камчиликларни бартараф этиш йўлларига ҳам тўхталди.

Йиғилишда 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 16,5 миллиард тенгега етгани, аммо режа тўлиқ бажарилмагани таъкидланди. Молия ва солиқ тушумларини ривожлантиришда ҳам камчиликлар мавжуд. 

– Туркистон шаҳри ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий кўрсаткичларига қисқача тўхталсак, юксалиш кузатилмоқда. Шунга қарамай, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва сармояларни жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтирамиз. Шу билан бирга, “Тоза Қозоғистон” акциясини фаол қўллаб-қувватлаган аҳолига миннатдорчилик билдираман, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-08, 02:00 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.