26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманида истиқболли лойиҳалар бисёр

Вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармасининг ташаббусига кўра, давлат дастурлари асосида фаолият юритаётган корхоналар билан яқиндан танишиш мақсадида бир гуруҳ ОАВ вакиллари Сайрам туманига ташриф буюришди. 

Дастлабки манзил – “Жанубий Қозоғистон полиэтилен қувурлари” заводи сув, газ ҳамда оқава тизимлари учун замонавий полиэтилен ҳамда поливинхлорид қувурлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона бўлди. Завод тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган миллий лойиҳаси доирасида давлат ёрдамини олган. Фаолиятини резина ва пластмасса буюмлар

тайёрлашдан бошлаган корхона кейинги йилларда сув қувурлари ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Ҳозир заводда 35 киши доимий иш билан таъминланган. Йилига 10 минг тонна қувур ишлаб чиқарилади. Хомашё Ўзбекистон Республикасидан етказилади. 

Корхонада Германиянинг “Krauss Maffei Technologies Gmbh” компаниясининг замонавий халқаро андазаларга жавоб берадиган энг янги ускуналаридан фойдаланган ҳолда юқори сифатли полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунинг учун корхона ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида сифат менежмент тизимини муваффақиятли жорий қилмоқда. Ҳамкорлар билан бизнес алоқалар масъуллик, очиқлик ва ишонч асосида ташкил этилган.

Келгуси манзил – “НурымGroup” МЧБ қишлоқ хўжалиги корхонаси бўлиб, асосий фаолияти зотдор қорамол гўштини етиштириш. Мазкур лойиҳа чорвачилик, гўштни қайта ишлаш, гўшт савдоси, озуқа ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Корхонанинг бўрдоқичилик майдони, чорвачилик базаси, омборлари бор.

“НурымGroup”нинг биринчи озиқлантириш майдончаси 2018 йили қурилган. Шу йили гўштни қайта ишлаш қуввати йилига 5 минг тоннани ташкил этди. 2019 йили қарийб 6 минг бош қорамол боқилди. 2021 йили компания 5 минг бош буқа харид қилди. 

Корхона бугунги кунда Эрон ва Ўзбекистонга гўшт экспорт қилмоқда. 2018 йили Эронга 200 минг тонна, Ўзбекистонга 800 минг тонна, 2019 йили Эронга 5 минг тонна гўшт экспорт қилинди.

«Наурыз-5» МЧБ “Korkem” бренди остида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва консервалаш билан шуғулланувчи жадал ривожланаётган корхона ҳисобланади. Унинг раҳбари Журъат Эгамбековнинг айтишича, асосий муаммо яқин атрофда мева ва сабзавотларни етказиб берувчи йирик хўжаликларнинг йўқлигида. Корхона бир мавсумда 100 тоннагача маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга.

Компания 2002 йилда ташкил этилган. Корхонада бир кеча-кундузда 10 тоннагача бўлган консерва маҳсулотлари (мураббо, соус, жем, икра, паста) ишлаб чиқариш технологик линияси ўрнатилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудларида сотилмоқда.

Консерва ишлаб чиқариш учун бу ерда юқори сифатли маҳсулотлар ишлатилади. Янги сабзавотлар ва резаворлар салатлар, помидор соуслари, маринадлар ва мурабболарни тайёрлаш учун ишлатилади. Барча маҳсулотлар тасдиқланган тавсия асосида ишлаб чиқарилади.

Жиҳозлар тайёрлашга ихтисослашган “BELLA MEBEL” бренди нафақат Қозоғистон, балки МДҲ мамлакатларида машҳур. Фабрика фаолиятини 2017 йили бошлаган. Ускуналар Германия ва Италиядан келтирилган. Материаллар ва аксессуарлар Хитой, Россия, Туркиядан келтирилади.

Маҳсулотларни тайёрлашда «Модерн», «Неоклассика», янгиланган «Анъанавий классика», «Прованс», «Винтаж» услублари қўлланилади. 2023 йилда жами 913812682 тенгелик 16010 дона маиший, юмшоқ ва корпусли жиҳоз ишлаб чиқарилди. Жорий йилнинг 5 ойида 386010540 тенгелик 8581та жиҳоз ишлаб чиқарилди. Жамоа туман миқёсида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этмоқда. Жумладан, имконияти чекланган болалар тарбияланадиган интернатларга жиҳозларни бепул тарқатмоқда. 

Бугунги кунда корхонада 150та ишчи меҳнат қилмоқда. Маҳсулотлар Россия, Ўзбекистон, Хитойга экспорт қилинмоқда. Корхона раҳбари А. Раҳмонқуловнинг айтишича, фабрика маҳсулотларини келгусида Европа давлатларига экспорт қилиш ниятида.

«Қайып-Ата» МЧБ лойиҳаси “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури бўйича субсидияланган. 2011 йили ташкил этилган корхона эндиликда «Қазақстанның Ет одағы» ташкилоти аъзоси.

Корхонада гўштни қайта тайёрлаш ва консервалаш, мол бўрдоқилаш, мевалардан бошқа маҳсулотларини сақлаш, ветеринария хизмати кўрсатилади. 

«Қайып-Ата» МЧБ Туркистон вилоятининг Қазиғурт туманида 6 минг бош, Сайрам туманида 10 минг бош қорамолни бўрдоқилашга ихтисослаштирилган майдон, шунингдек, 20 минг бош қўй-эчкини бўрдоқилашга ихтисослашган майдонга, «ОҚО-ЭКО-FOOD» заводига эга. Корхонада ҳалол андазаларига мос маҳсулот тайёрланади.

Дарҳақиқат, туманда тадбиркорлик кенг қулоч ёйиб, саноат соҳасидаги истиқболли лойиҳалар жадал суръатларда ривожланмоқда.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-06-08, 02:46 646
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.