26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чигирткага қарши кураш давом этмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров хизмат сафари билан Туркистон вилоятига ташриф буюриб, чигирткага қарши кимёвий ишлов бериш ишлари билан танишди.

Аввал хабар қилганимиздек, 270 минг гектар майдонда олиб борилган дезинсекция тадбирларидан сўнг минтақада 60 минг гектардан зиёд майдонда янгидан тарқалган ҳудуд аниқланган эди.

Ҳозирги кунда Арис, Сариоғоч, Келес, Ўрдабоши ва Чордара туманларида қўшимча дезинсекция тадбирлари олиб борилмоқда. 55 минг гектарда дорилаш ишлари якунланди. Мева-сабзавот етиштирилаётган майдонларда зараркунандаларга қарши курашга 73та техника ва 4та самолёт сафарбар қилинган. 

Қабул қилинган тадбирлар натижасида бугунги кунга қадар зарарланган экин майдонлари аниқланмади.  Қишлоқ хўжалиги вазирининг топшириғига кўра, тадбирларни назорат қилиш учун унинг ўринбосари Ермек Кенжеханули ва давлат инспекцияси қўмитаси раиси Дархан Абдикаримов вилоятимизга хизмат сафари билан ташриф буюрган, ушбу тадбирлар вазирликнинг доимий назоратида.

2024-06-13, 20:23 549
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.