26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги заводнинг пойдевори қаланди

Туркистондаги “Турон” махсус иқтисодий минтақасида янги заводнинг пойдеворини қалаш маросими ўтди. Унда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, янги лойиҳани амалга оширишда сармоядорга муваффақиятлар тилади.

– Ишлаб чиқариш қувватларини очиш, иш ўринларини кўпайтириш – асосий йўналишимиз. Туркистон вилоятида ҳам бу соҳага эътибор қаратилиб, тегишли ишлар юритилмоқда. Сармоядорлар билан музокаралар олиб борилмоқда, муҳим шартномалар тузилмоқда. Бугун пойдевори қаланган завод вилоят салоҳиятини юксалтиришга туртки бўлади, деб ўйлайман. Ишларингизга муваффақиятлар тилайман, – деди Дархан Сатибалди.

Лойиҳа билан “PSI Machinery” компанияси директори Павел Беклемишев таништирди. Завод тоғ-кон саноати ва бошқа қурилиш саноати учун юк машиналарининг тиркамалари, эҳтиёт қисмлари, оғир техника учун металл конструкциялар ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 8,33 млрд тенге. Ер майдони 20 гектар, 200 киши иш билан таъминланади. 2025 йилда ишга тушириладиган заводнинг йиллик қуввати 965 тоннани ташкил этади.

Бугунги кунда “PSI Machinery” ташкилотида 2000дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Ҳамкорлари: «KAZ Minerals», «Теңізшевройл», «Қарашығанақ Петролиум Оперейтинг Б. В.», «Кarabatan Utility Solutions», «KATKO» БК МЧБлар, «Қазхром» ТҰК» ҲЖ ва бошқалар.

“ҚАЗ Минералс” МЧЖ, “Тенгизшевройл” МЧБ, “Қарашағанак Петролеум Оператинг Б. В.», «Карабататан Утилит Солутионс» МЧБ, «КАТКО» ҚК МЧБ, «Қазхром» ТУC» ҲЖ ва бошқалар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-07-23, 02:49 978
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.