26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2024 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ижобий юксалиш кузатилди

Бу ҳақда вилоят ҳокими Д. Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида маълум қилинди. Вилоят раҳбари туман, шаҳар ҳокимлари ва мутасадди бошқармаларга сармоя жалб этиш, саноат корхоналарини очиш каби тадбирларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси раҳбари Қ. Қайипбек жорий йил биринчи ярим йиллиги якунлари юзасида ҳисобот берди.

Биринчи чорак якунларига кўра, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг ҳажми 927,6 миллиард тенгени ташкил этиб, ўсиш +3,7 фоиз даражасида шаклланди. Ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан қисқа муддатли иқтисодий юксалиш 106,5 фоизни ташкил этди. Иқтисодиётнинг 6 фоиз юксалишини таъминлаш мақсадида тегишли соҳавий бошқармалар ва департаментлар вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилди. Ҳукумат томонидан белгиланган 6 ойлик режа бир-икки соҳадан ташқари, тўлиқ бажарилди. Саноат соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 551,6 миллиард тенгени ташкил этиб, режа 106,8 фоиз бўлди. 

Саноатда асосий улуш уран қазиб олишга тўғри келади. Тоғ-кон саноати – 103,1 фоиз (Сўзоқ – 123,6 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари – 105,3 фоиз (Қазиғурт – 127,6 фоиз), енгил саноат – 113,3 фоиз (Жетисай – 148,7 фоиз), қурилиш ашёлари – 108,2 фоиз (Туркистон – 119,9 фоиз), машинасозлик – 119,2 фоиз (Ўрдабоши, қишлоқ хўжалиги тракторларини йиғиш – 2 ҳисса), жиҳоз – 2 ҳисса (Туркистон – 2 ҳиссa)га ортди.

Қурилиш ишлари ҳажми 181,1 миллиард долларни ташкил этди. Қурилиш ишларининг асосий улуши Туркистон (55 фоиз) ва Сўзоқ (6,4 фоиз), Байдибек (5,5 фоиз) туманларига тўғри келди. Фойдаланишга топширилган уй-жойлар майдони 20,2 фоизга ошди ва 371 минг квадрат метрни ташкил этди. 

Йиғилишда туман, шаҳарлар ҳокимлари ва соҳа бошқармалари раҳбарларига жорий йилда белгиланган режага эришиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

2024-07-25, 02:06 979
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.