26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мебелсозлик янада ривожланади

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди хорижлик сармоядорни қабул қилди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мебелсозликни ривожлантириш, қўшма корхона очиш масалалари муҳокама қилинди.

– Туркий оламнинг пойтахти – Туркистон шаҳрига хуш келибсиз. Хабарингиз бор, бу йил 6-13 июль кунлари Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлдик. Сафар доирасида 3та вилоят ҳокими билан учрашдик, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди, меморандумлар имзоланди. Мана, бу музокаралар амалий ҳаракатга айланмоқда. Вилоятимизда мебель кластери ривожланмоқда, 100дан зиёд мебелсозлик корхонаси ишлаб турибди. Уларнинг энг йириклари Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга маҳсулот экспорт қилмоқда. Сизни қўшма лойиҳани амалга оширишга таклиф қиламиз. Сармоядорлар қўллаб-қувватланади. Мақсадимиз – янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мамлакатимизни ўз маҳсулотимиз билан таъминлаш, – деди Дархан Сатибалди.

“АҚНИЕТ HOLDING” МЧБ директори Ўмар Бактикерей сармоядор билан шартнома тузилганини маълум қилди. Келгусида вилоятда йирик мебель фабрикасини ишга тушириб, 200 иш ўрни яратилади. 

2024-07-30, 01:46 1347
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.