26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахтадан – тўқимачилик саноатигача

Вилоятимизда пахта кластерини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсадда пахта хомашёсини сотишдан ташқари, унинг толасини чуқур қайта ишлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Туркистон индустриявий минтақасида енгил саноат етакчи тармоққа айланади.

Вилоят раҳбари Дархан Сатибалди Саврон туманидаги “Казтекс” МЧБга қарашли пахтани қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди. Мазкур заводни қуриш ва янги технология билан таъминлаш лойиҳаси жорий йилда бошланган. Туркиядан сармоядорлар жалб қилинди.

Лойиҳа қиймати 1500,0 млн. тенге, қуввати йилига 10 минг тонна пахтани қайта ишлашдан иборат. Ишчиларнинг 150 нафари мавсумий, 35 нафари доимий иш билан таъминланган.

– Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш кластер тизими билан боғланмоқда. Бинобарин, қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахтачилик тармоғи қанчалик саноатлашса, давлатнинг экспорт салоҳияти шунчалик ортади, халқнинг турмуш фаровонлиги юксалади. Пахта етиштириш ва чуқур қайта ишлаш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу борада аниқ қадамлар қўйилмоқда. Пахта кластерини ривожлантириш – муҳим масала. Янги технологиялар жорий этилиши керак. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган, цех ёки фабрика очмоқчи бўлган фуқаролар қўллаб-қувватланади. Вилоятда етиштирилган пахтани қайта ишлаш, деҳқонлар даромадини оширишимиз керак, – деди Дархан Сатибалди ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

– Вилоятимиздаги махсус иқтисодий минтақада пахта кластерини ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Минтақавий дастур қабул қилинди ва биз бу борада кенг қамровли ишларни амалга оширамиз. Енгил саноатнинг ривожи кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Пахта кластерини ривожлантиришга алоҳида устуворлик қаратилади, – деди лойиҳа раҳбари Тўражон Саидов. – Ушбу биродарлик узоқ йиллардан буён пахтачилик билан шуғулланади. Яқинда хориждаги ҳамкорлардан замонавий пахтани қайта ишлаш корхонаси қуриш таклиф қилинди. Туркиядан махсус қурилмалар, пахтани қайта ишлаш дастгоҳлари келтирилди. Буларнинг ўзига хослиги шундаки, улар электр энергиясини тежаб, сифатли пахта толаси ишлаб чиқаради. Зарур дастгоҳлар харид қилинди. Ушбу завод сентябрь ойида ишга туширилиб, деҳқонлардан пахта қабул қилишни бошлайди. 2025-2026 йилларда эса мазкур завод ёнида нефтни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш цехини очиш режалаштирилган.

Республикада пахта толасини чуқур қайта ишлайдиган 2та корхона мавжуд. Шу боис вилоятда етиштирилаётган пахта толасининг атиги 15 фоизи қайта ишланади. Шу билан бирга, пахта кластерини ривожлантириш учун яқин 5 йилда Мақтаарал, Ўрдабоши, Саврон, Чордара, Жетисай туманларида 12та тўқимачилик ва тикувчилик фабрикасини очиш режаланган. Бунинг натижасида пахта толасини чуқур қайта ишлаш ҳажми 17 минг тоннадан 66 минг тоннагача оширилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-07, 22:10 914
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.