26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Димаш Қудайберген – Туркистонда меҳмон

Хушовоз хонанда Димаш Қудайберген Туркистон шаҳрига ташриф буюрди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди санъаткорга эҳтиром кўрсатиб, қарши олди.

– Мамлакатимиз шуҳратини жаҳонга намоён этаётган сиз каби санъаткорни муқаддас заминда кўриб турганимиздан мамнунмиз. Ташрифингиз – вилоят маънавият соҳаси, минтақа сайёҳлигини ривожлантиришга улкан суръат бағишлайди, деб ўйлайман. Бугунги кунда, минтақанинг маънавият соҳасида қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда. Республика, халқаро миқёсдаги тадбирлар оқимининг кенгайишига хизмат қилмоқда. Шулардан бири – “Voice of Turan” халқаро қозоқ қўшиқлари танлови. Ушбу танловда турли мамлакат ижрочиларининг қўшиқларингизга қизиқиши кучлилиги сезилади. Биз бундан жуда мамнунмиз, – дея, вилоят ҳокими хонандани ушбу танловнинг фахрли меҳмони бўлишга таклиф қилди.

Меҳмон ўз навбатида Туркистон шаҳри маънавий пойтахт сифатида гуллаб-яшнаётганига илк бор гувоҳ бўлаётганини айтиб, минтақа раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

– Шаҳарнинг янги қиёфаси, улкан ўзгаришлар мени лол қолдирди. Эсимни таниганимдан буён илк бор келишим, ўзгача таассурот олдим. Туркистон туркий оламнинг сайёҳлик пойтахтига айланиб, бутун дунёга танилмоқда. Энг муҳими, элимиз тинч бўлсин. Шаҳарларимиз жаҳонга танилиб, халқимизнинг маънавияти, қадрияти юксалаверсин! – деди Димаш Қудайберген.

2024-08-17, 02:08 938
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.