26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Ҳукумат аъзолари билан мамлакатдаги иқтисодий вазиятни муҳокама қилди

Ақўрдада Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида кенгаш ўтди, унда ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий тараққиёт суръатларини таъминлаш режалари муҳокама қилинди. Тадбирда йил якунига қадар белгиланган иқтисодий тараққиёт суръатларини таъминлаш бўйича йил якунигача белгиланган режалар баён этилди.

Тадбирда Бош вазир Ўлжас Бектенов, Президент Маъмурияти раҳбари Айбек Дадебай, Миллий банк раиси, Олий аудиторлар палатаси раиси, Ҳукумат аъзолари ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Президент мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосий кўрсаткичлари, республика бюджетининг 2024 йилнинг 7 ойидаги ижроси ва 2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасига киритилган макроиқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маърузаларни тинглади. Ҳукумат келгуси йилда иқтисодий юксалиш 5,6 фоизга етишини, пулнинг қадрсизланиши эса 5,5-7,5 фоизгача тушишини кутмоқда.

Давлат раҳбари йиғилишда асосан муаммоларга тўхталиб, аниқ режа ва вазифаларни белгилаш зарурлигини таъкидлади.

– Дунёдаги оғир вазиятга қарамай, барқарор иқтисодий тараққиёт йўлида аниқ натижаларга эришаяпмиз. Буни Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари, йирик сармоядорлар ҳам эътироф этмоқда. Лекин, бугун камчиликларни кўрсатиб, захираларни ишга солиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олсак, фойдали бўлади, – деди у.

Давлат раҳбари Ҳукуматга макроиқтисодий кўрсаткичлар ва давлат бюджетини тахминлаш сифатини ошириш, марказий ва маҳаллий даражада давлат харажатлари устуворлигини таъминлашнинг аниқ дастагини жорий этиш, шунингдек, хуфёна иқтисодиётга қарши кураш чора-тадбирларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

2024-08-17, 02:11 466
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.