26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кадрлар захираси шакллантирилади

Минтақавий кадрлар захираси рўйхатига кириш имконияти ҳар бир истеъдодли ёш йигит-қизда мавжуд. Мамлакатимизда илк бор ўтаётган танловда иштирок этаётган бошқарув қобилиятига эга иқтидорли ёшларда ҳар қандай лавозимда ишлаш салоҳияти юқори. Вилоятимизда минтақавий захирага саралашнинг якуний босқичи бошланди.

Илк бор ташкил этилган танловга 634 номзод ариза топширган. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигидаги кадр комиссияси олдида дастлабки 50 нафар номзод ўз лойиҳаларини ҳимоя қилди. 30 нафар номзод танлов ғолиби сифатида кадрлар захирасига қабул қилинди. Якуний саралашга келган ҳар бир номзод билан алоҳида суҳбатлашган вилоят ҳокими уларга қимматли маслаҳатларини берди.

Саралашда 35 ёшга тўлмаган, олий маълумотли ва 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибасига эга Қозоғистон Республикаси фуқаролари onir.pkrezerv.gov.kz сайтида ҳужжатларни топшира олади. Март ойидан буён танловга ариза берган фуқаролар саралашнинг уч босқичидан ўтди. Лойиҳанинг қонунларни билиш, шахсий хусусиятлари ва ваколатларини баҳолаш сингари дастлабки босқичларидан муваффақиятли ўтганлар суҳбат босқичида иштирок этмоқда. 

Саралаш минтақадаги 6та соҳавий йўналишдаги кадр тақчиллиги инобатга олинган ҳолда ўтказилди. Номзодлар индустрия, саноат, иқтисодиёт, молия, ижтимоий соҳа, коммунал хўжалик, инфратузилма, агросаноат, ер муносабатлари, рақамлаштириш соҳаларини ривожлантириш йўналишида омадларини синашди.

2024-08-22, 01:54 437
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.