26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Франция муносабатларининг янги даври

Франция пойтахтидаги Елисей саройида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг тор доирадаги учрашуви ўтди.

Эммануэль Макрон давлатимиз раҳбарига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Франция делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Франция раҳбари Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Етакчилар Франция билан Қозоғистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар.

Кейинги йилларда кўп қиррали Қозоғистон – Франция муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони ошгани мамнуният билан қайд этилди. 

“Яшил” энергетика, хомашё захираларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, инновацион қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти, логистика, инфратузилмани ривожлантириш, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда янги йирик лойиҳаларни илгари суриш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Сиёсий мулоқотни давом эттириш, хавфсизлик, юзага келаётган таҳдид ва хатарларга самарали қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик кун тартиби бой эканлиги мамнуният билан таъкидланди. 

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Президентларнинг кенгайтирилган таркибдаги учрашувида ҳам стратегик ҳамкорликнинг устувор масалалари муҳокама қилинди.

– Бу ташриф Қозоғистон ва Франция ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи бўлади. Бугунги музокаралар ва қабул қилинган Қўшма декларация ҳамкорлигимизни юксак стратегик даражага кўтаришга хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, Сизни Парижда ўтказилган 33-Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги муваффақият билан табриклайман. Бу жаҳон спортида кенг кўламли ва аҳамиятли воқеа эканлиги аниқ. Жаҳон жамоатчилиги юқори савияда ўтган мусобақага гувоҳ бўлди. Мамлакатингиз 2030 йилда Франциянинг Альп тоғларида ўтказиладиган йигирма олтинчи қишки Олимпия ўйинларини юксак савияда ташкил этишига ишончим комил, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Франция Президентининг ўтган йили Астана шаҳрига ташрифи чоғида эришилган келишув ва битимлар Қозоғистон – Франция муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштиришга залворли туртки бўлганини таъкидлади.

– Айни пайтда давлатларимиз ўртасида фаол ва ишончли сиёсий мулоқот олиб борилмоқда. Қозоғистон ва Франция халқаро майдонда яқин муносабатлар ўрнатиб, кўп томонлама тузилмалар доирасида тинчлик ва барқарор тараққиёт тамойилларини илгари суряпти. Франция бизнинг энг йирик савдо ҳамкорларимиздан биридир. Мамлакатингиз Қозоғистон иқтисодиётига йирик сармоя киритаётган етакчи давлатлардан бири. Бугунги кунда Қозоғистонда Франция сармояси иштирокида 200дан зиёд компания ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Қозоғистонда фаол ишлаш истагида бўлган фаранг бизнес вакилларига самимий миннатдорлик билдираман, – деди Қ. Тўқаев.

Қозоғистон Президенти маданий-гуманитар алоқалар, жумладан, таълим, фан, тиббиёт ва тарих соҳаларида ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганига эътибор қаратди. Шунингдек, жаҳонга машҳур Гиме музейида Қозоғистон миллий санъатига бағишланган кўргазма очилганини алоҳида миннатдорчилик билан қайд этди.

Нутқ сўнгида Қ. Тўқаев бугунги ташриф натижалари икки халқ фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди. Франция Президенти Қозоғистон – Франция ҳамкорлиги ривожига янги суръат бахш этадиган музокаралар муҳимлигини таъкидлади.

– Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди, – деди Эммануэль Макрон.

Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, саноат кооперацияси, иқлим, рақамли тараққиёт ва соғликни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2024-11-07, 02:21 663
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.