26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда бўлди

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбарлари рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини табриклаб, биродар Қозоғистон ва Ўзбекистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди. Савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда, шу жумладан, ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, қардош мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари изчил мустаҳкамланаётгани, стратегик шериклик муносабатлари янги босқичда ривожланиб, кўп қиррали амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани юксак мамнуният билан қайд этилди. 

Шунингдек, бўлажак учрашувлар тақвими ҳам муҳокама қилинди. 

 

Akorda.kz. маълумотлари асосида., 2025-03-20, 20:37 597
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.