26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркор – элга мададкор

Вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада минтақада янги корхоналар сони ортиб, кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасида ижобий жўшқинлик кузатилмоқда.

Бугунги кунда 210 мингдан зиёд кичик ва ўрта бизнес субъекти рўйхатга олиниб,  вилоятимиз Астана  ва Алмати шаҳарларидан кейинги 3-ўринда. Бу масала вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган девон мажлисида муҳокама қилинди.

Мажлисда Нуралхан Кўшеров тадбиркорлик йўналишида тизимли ишлар юритиш зарурлигини маълум қилди. Мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. 

Вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси раҳбари Нуржигит Мирзахметов амалга оширилган ишларни баён қилди. Унга кўра, минтақада тадбиркорларнинг  ишбилармонлик фаоллиги ортиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 142,1 фоизга етди. Жорий йилда 500 млн. тенгега кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари йўлга қўйилади. Унинг 26 фоизи ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилса, қолган қисми қишлоқ хўжалиги ҳамда қайта ишлаш, сайёҳлик ва хизмат кўрсатиш, савдо соҳаларига йўналтирилган. Шунингдек, 101 млрд. тенгега 386та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Уларнинг аксарияти жиҳоз, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати, пахтани қайта ишлаш лойиҳалари ҳамда тикувчилик фабрикаларига мўлжалланган. Барча лойиҳаларнинг ижроси доимий назоратда. 

Вилоят миқёсида 15та индустриявий минтақа мавжуд бўлиб,  7та индустриявий минтақанинг қурилиши олиб борилмоқда.

“Қишлоқ омонати” лойиҳаси бўйича 7,4 млрд. тенгенинг 1,4 млрд. тенгеси тадбиркорликка йўналтирилган. Тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш мақсадида 80та бизнес-лойиҳа ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш жоизки, вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, тадбиркорлик соҳаси бўйича баҳолаш кўрсаткичлари тасдиқланган. Уларни доимий назорат қилиб, ижросини таъминлаш туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда мутасадди бошқармалар зиммасига юкланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-03-20, 20:52 413
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.