26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марафончиларнинг байрам туҳфаси

Республика кунида Манкент қишлоғидаги Аҳмад Яссавий номли мактабда соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этишга бағишланган “Манкент марафони” ўтди.

Унда сўз олган қишлоқ ҳокими А. Саидмуродов барчани байрам билан қутлаб, мусобақа ташаббускорлари ва ҳомийлари – Сайрам туман маслаҳати депутати, “АМАNАТ” партияси фракциясининг аъзоси Беҳзод Сайдираҳимовга, шунингдек, “Asia travel”, “Таң нұр”, “Firdaus”, “TOP LEADER. S20” МЧБлар ва “Жас бөбек” болалар боғчаси раҳбарларига миннатдорчилик билдириб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 

Мусобақада манкентлик спортчилар билан бирга Шимкент шаҳри ва Тулкибош туманидан ташриф буюрган 18дан 40гача ва 40дан юқори ёшдаги 100 нафардан зиёд марафончи 6 чақирим масофада ўзаро куч синашди.  

Сайрам туман маслаҳати раиси Ш. Холмуродов ва “АМАNАТ” партияси Сайрам тумани филиали ижроия котиби Қуаниш Адирбекули спортчиларни байрам билан қутлаб, эзгу тилакларини билдиришди. Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари қимматбаҳо совғалар, Сайрам туман “Мұрагер” фахрийлар ташкилотининг дипломлари ҳамда қишлоқ ҳокимининг ташаккурномалари билан тақдирландилар. 

– Ёшлар орасида ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, айниқса, соғлом турмуш тарзини шакллантириш долзарб вазифа, – дейди “Мұрагер” фахрийлар ташкилоти раиси М. Алиев. – Зеро, мустақиллигимизни асраб-авайлаш, эл сарҳадларини ҳимоя қилиш – ватанимизнинг бўлажак посбонлари зиммасидадир. 

Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда жонбозлик кўрсатган А. Яссавий номли мактаб жамоасининг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-10-28, 05:29 2070
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.